РУ
O’Z
UZS
/
/
Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Стивенсни енгди
03.11.2024

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Стивенсни енгди

Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Давид Стивенсни енгди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев америкалик Давид Стивенс устидан ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (15−1, 10 КО) 2 ноябрь куни Лас-Вегасдаги Golden Boy бокс кечасида америкалик Девид Стивенсни (14−2, 10 КО) мағлуб этди.

24 ёшли Стивенс бошиданоқ темпни оширди. 28 ёшли Мелиқўзиев чап қўли билан кучли зарбалар бериб жавоб қайтарди. Учинчи раундга келиб америкалик зарбаси Мелиқўзиевнинг бурнини қонга белаб қўйганди. Бешинчи раундга келиб, қон янада кучайди ва ўзбекистонликнинг чап кўзи устидаги қоши ёрилди, бу эски чандиқ оқибати бўлиши мумкин.

Иккала боксчи ҳам олтинчи раундгача чарчаш белгиларини кўрсата бошлади. Стивенс Меликузиевнинг танасига зарбалар берди, бу эса уни секинлаштирди ва еттинчи раундда у тез-тез клинчга киришга мажбур бўлди. Мелиқўзиевнинг техникаси у чарчаган сари пасая бошлади, гарчи у чап қўли билан зарба беришни давом эттирган бўлса-да, бу охир-оқибат уни ғалабага эришишига олиб келди.

Саккизинчи раундда Мелиқўзиев ўзини қўлга олиб, қўлларини белгача тушириб, жангни назорат қилди. Зарбалар алмашинуви тинкани қуритди, иккала жангчи ҳам танага зарбалар беришди. Гарчи Меликузиевнинг чап қўли аввалгидек кучли бўлмаса-да, нишонга тегишда давом этди. Ўзбекистонликнинг юзи қонга беланган ва тўққизинчи раундга келиб шишган эди.

Фарғоналик йигит асосий эътиборини очколар жамғаришга қаратди, Стивенс эса ҳал қилувчи зарба беришга уринди.

Мураббий Антонио Диас Мелиқўзиевни чемпионлик раундларига тайёргарлик кўришга чақирди. 10 ва 11-раундларда у назоратни қўлга олиб, жангни ишончли якунлади ва чап қўли билан зарба беришни сўнгги бонггача давом эттирди.

Allboxing.ru нашрининг ёзишича, жанг иккинчи ўрта вазнда WBA версияси бўйича саралаш мақомига эга эди, аммо рейтингнинг бешинчи рақами Мелиқўзиев 77,1 килограмм вазн тоифасида 76,2 кг чегарасига кира олмади.

Бошқа бўлимлардан материаллар