верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Дилфуза Исмоиловани 80 минг долларга чув туширишди
31.03.2025

Дилфуза Исмоиловани 80 минг долларга чув туширишди

Дилфуза Исмоиловани 80 минг долларга чув туширишди

Таниқли хонанда Дилфуза Исмоилова фирибгарлик оқибатида 80 минг долларга чув тушди. Бу ҳақда «Ҳудуд» информацион дастурида хабар берилди.

Ҳозирда ушбу иш жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида кўриб чиқилмоқда. Судланувчидан фақат Дилфуза Исмоилова эмас, бошқа фуқаролар ҳам жабрланган бўлиши мумкин.

Хонанданинг адвокати Зебо Комилованинг сўзларига кўра, судланувчи аввалига хонанданинг «гап»ига қўшилган. Сўнгра ўзини цитрус мевалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида кўрсатиб, унинг ишончига кирган. У четдан келаётган цитрус меваларнинг ҳар бир юк машинасидан 25-30 минг фойда олаётганини айтган.

Бунга ишонган Дилфуза Исмоилова «Мен ҳам бизнес бошламоқчи эдим, яхши режа экан, пул тикаман» деган. Улар фойдани тенг бўлишга келишган. Шу тариқа хонанда судланувчининг тузоғига тушиб қолган. Судланувчи олдин ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик жинояти бўйича судланган бўлган.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.