верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Блогер Юнетта Акопян сериалда суратга тушаётганини маълум қилди
08.10.2024

Блогер Юнетта Акопян сериалда суратга тушаётганини маълум қилди

Блогер Юнетта Акопян сериалда суратга тушаётганини маълум қилди
Муаллиф

Блогер Юнетта Акопян «Анора» деб номланган сериалда роль ижро этмоқда. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Ижодкор 7 октябрь куни «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтган «Замин юлдузлари» тадбирида иштирок этган.

Унинг таъкидлашича, ижод борасида янгиликлари бор. Бу иккита янги қўшиқ премьера қилиниши режалаштирилган.

«Сериалда ҳам роль ижро этяпман, ҳозир суратга олиш ишлари билан бандман. Йил якунига қадар эътиборимни кўпроқ мусиқага қаратаман», деди блогер.


Маълумот ўрнида, Юнетта 24 сентябрь куни «Дардим» деб номланган биринчи қўшиғини эълон қилганди. Трек қисқа вақт ичида қарийб 10 миллион марта тингланди.

У Yandex Music ҳит-парадида кучли ўнликка кирди, ҳозирда 13-ўринда бормоқда. Тарона Акопяннинг собиқ севгилиси блогер Тимур Алихоновга бағишлангани айтилади.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.