Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Очлик ўйинлари: интервал очлик қандай ишлайди ва унинг салбий томонлари борми?
15.09.2024

Очлик ўйинлари: интервал очлик қандай ишлайди ва унинг салбий томонлари борми?

Очлик ўйинлари: интервал очлик қандай ишлайди ва унинг салбий томонлари борми?
Муаллиф

Очлик – терапевтик ва кўпгина бошқа унчалик даво бўлмаган шакли ҳам – кўплаб парҳезларнинг асосига айланди, аммо айнан интервал очлик энг самарали ва оммабоп очлик турлари рўйхатига киритилди. Биз интервал очлик қандай ишлайди, унинг сири нимада ва у зарар етказиши мумкинми кабиларга аниқлик киритишга қарор қилдик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Интервал очлик

Интервал очлик – овқатланиш тизими бўлиб, унда овқатланиш (одатда 4-8 соат) очлик (20-16 соат) билан кетма-кетликда амалга оширилади.

Бундай овқатланишнинг кучи ва самарадорлиги нимада? Ғарб мутахассисларининг фикрига кўра, уни тўлиқ диета деб ҳисоблаш керак эмас, аксинча вазн йўқотиш ва ўзини соғлом сақлаш воситаси каби қўллаган маъқулдир.

Интервал очлик овқатланиш қоидаларини белгиламайди ва қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкинлигини таъкидламайди. ИОнинг асл моҳияти калорияларни камайтиришда эмас, балки вақтга мослашувчанликда – яъни овқатланиш тавсия этиладиган ва этилмайган вақтни инобатга олиб овқатланишдадир.

Интервал очлик схемалари:

Классик ИО – 16/8

Ҳар кимга ва айниқса интервал очликни энди бошлаганларга мос келадиган энг кенг тарқалган хостинг турларидан бири. Бу 16 соат очлик ва 8 соат овқатланиш демакдир. Бундай схемага риоя қилиш қийин эмас, чунки вақтнинг ярми уйқуга кетади.

Илғор ИО – 18/6

Ушбу даражадаги интервал очлик янада мураккаб ва қатъйроқдир. Бу олдин ҳам ИОни синаб кўрган ва энди фистингнинг янги даражасига кўтарилишни истаганларга мос келади.

«Жангчи диетаси» — ИО – 20/4

Кунига бир марта овқатланишни ўз ичига олган интервал очликнинг энг оғир схемаси ҳисобланади.

Интервал очликнинг «кичик турлари»

Очлик 5:2 (2 кун очлик ва 5 кун одатий овқатланиш)

«Кун ора» очлик (калория миқдори 25% чекланган очлик кунлари одатдаги овқатланиш кунлари билан кетма-кетликда амалга оширилади).

Интервал очликни нимадан бошлаш керак?

Кичик нарсалардан. Бошланишига енгил тамаддилардан воз кечинг ва кунига уч марта овқатланишга ўтинг.

Кейинги қадам – 16/8 модулни қўллаш (16 соатлик очлик ва 8 соат овқатланиш). Бу борада мутахассислар эрталабдан овқатга ташланмасдан, организмни «уйғонгунича» камида бир неча соат кутишни маслаҳат беради.

Мисол: сиз эрталаб соат 7 да уйғондингиз, демак соат 11 да нонушта қилинг. Охирги овқатланишингиз соат 19 да бўлади дегани.

Агар тайёр бўлсангиз – давом этишингиз ва фаол ёғларни эритиш жараёнини бошлашингиз мумкин, бунда сизга 18/6 модули мос келади (у кунига икки марта овқатланишни ўз ичига олади).

Мисол: сиз соат 10 да овқатландингиз, демак кейинги овқатланиш соат 16 да бўлади.

Энг мураккаб ва «жанговар» 20/4 – бир марта овқатланиш модулини сал кейинга, организмингиз одатланиб бўлган бир даврга қолдиришни таклиф қиламиз. Эҳтиёт бўлинг, ўзингизни толиқтириб қўйманг (айниқса, агар ИОга қўшимча равишда спорт билан шуғуллансангиз).

Билишингиз муҳим бўлган нарса: ИО схемалари орасидаги ўтиш вақти секин ва узайтирилган бўлиши керак. Организмнинг унга бирдан мослашиб, метаболизмингиз бир кунда ўз ҳолига келишини ҳам кутманг.

Интервал очлик – фойдали томонлари:

  • Қонда глюкоза даражаси пасаяди
  • Ёғ захиралари кетади
  • Метаболизм яхшиланади
  • Организм ҳужайралари янгиланади
  • Гормонал фон тикланади

Аммо! ИО билан фақат умумий таҳлиллардан ўтиб, шифокорингиз билан маслаҳатлашгандан сўнг бошлашингиз мумкин. Чунки интервал очликнинг ҳар бир плюси организмнинг индивидуал хусусиятларига қараб минусга айланиши ҳам мумкин.

Интервал очлик организмга қандай таъсир қилади ва унинг бирор салбий томонлари борми?

Интервал очлик қуйидаги ҳолларда тавсия этилмайди: юрак ва қон томирлари муаммолари,қандли диабет, юқори қон босими, холелитиёз, жигар, қалқонсимон без касалликлари ва ҳатто ошқозон яраси бўлса.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, овқатланиш орасидаги узоқ танаффуслар қондаги қанд миқдорини пасайтиради, натижада кортизол гормони (буйрак усти безлари) ажралиб чиқади. Ва буларнинг барчаси юқоридаги касалликлар мавжуд бўлганда жуда хавфли.

ИОнинг салбий таъсирлари:

  • Чалғиб бўлмас доимий очлик
  • Заифлик ва чарчоқ
  • Ошқозон қайнаши, кўнгил айниш ва ошқозон-ичак трактидаги ноқулайлик
  • Уйқусизлик
  • Бош оғриғи
  • Асабийлашиш
  • Сувсизланиш

Хулоса ёки «очлик ҳар ишга бошлар»:

Фистинг ҳаммага ҳаммос келмаслиги мумкинлигини унутманг, шунинг учун организмингизни очликка мажбуран мослаштиришга уринманг. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, ИОни бошлаб ўзингизни “қўйиб юборманг” – бу чипслар, сомса вашоколад истеъмол қилишни бошлашга сабаб эмас. Фақат оқсил-ёғлар ва тўғри углеводларни ўз ичига олган тўлиқ ва соғлом менью сизга яхши натижа беради. Акс ҳолда, сиз мувозанатсиз диетанинг бошқа нохуш: витамин ва озуқа моддаларининг етишмаслиги, сафро турғунлиги, ҳайз даврининг бузилиши вавазннинг кескин “сакраши” каби оқибатларига дуч келишингиз мумкин.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.