Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади
Фестивалнинг маданий қисмидан эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.
Тошкент вилоятининг эно ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида жорий йилнинг 23-24-август кунлари Паркент туманида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади.
Фестивалда Республиканинг барча вилоятларидан фермер хўжаликлари, экотуризм йўналишидаги тадбиркорлар ва турли хил табиий ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади.
Тадбирда қишлоқ ҳўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ўтказилади.
Фестивалнинг маданий қисмидан эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.
Шу муносабат билан, бўлиб ўтадиган “Узум сайли” халқаро фестивалига сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонлар, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли таклиф этилади.