/
/
Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар учун октябргача ёпилди
18.09.2024

Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар учун октябргача ёпилди

Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми ёпилди.

Муаллиф
Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар учун октябргача ёпилди

Тошкент шаҳридаги Бобур кўчасининг бир қисми автотранспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш учун Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми ёпилди.

Шу муносабат билан 18 сентябрдан 5 октябргача Бобур кўчасининг мазкур қисмида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Бошқа бўлимлардан материаллар