14.04.2025
Дурдона Қурбонова ер остига кўмиб ташланди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Актриса Дурдона Қурбонова фильм суратга олиш жараёнида ер остига кўмиб қўйилди.
Санъаткорнинг ўзи томонидан эълон қилинган видеода ижодий жамоа вакиллари ва бир гуруҳ томошабинларни кўриш мумкин.
Ҳовлилардан бирининг томорқасида чуқур қазилиб, унинг ичига Дурдона Қурбонова туширилган. Актрисанинг боши ташқарида қолган.
Дурдона видеода давомида «Актриса бўлиш ҳам осон эмас» дея қайд этган. Бу фрагмент қайси фильмда бўлиши ҳозирча номаълум.