верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Давлат ташкилотларида 25 март — Ер соати кунида электр энергияси бир соатга ўчирилади
25.03.2025

Давлат ташкилотларида 25 март — Ер соати кунида электр энергияси бир соатга ўчирилади

Давлат ташкилотларида 25 март — Ер соати кунида электр энергияси бир соатга ўчирилади

25 март — Ер соати куни муносабати билан Ўзбекистон давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади. Экология вазирлиги фуқароларни ҳам акцияда иштирок этишга чақирди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Ўзбекистон давлат ташкилотларида 25 март — Ер соати кунида электр энергияси бир соатга ўчирилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, вазирлик ташаббуси билан мамлакатда Ер соати кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади.

Акция доирасида барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади. Мақсад — тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрага ғамхўрлик кўрсатиш.

«Қадрли юртдошлар, барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз. Бу билан сиз Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссангизни қўшасиз ва бошқаларни ҳам сайёрамизга ғамхўрлик қилишга руҳлантирасиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Ер соати — бу ҳар йили март ойининг сўнггида ўтказиладиган глобал экологик ташаббус бўлиб, у одамларни иқлим ўзгариши ва табиатни асраш масалаларига эътибор қаратишга ундайди. Бу куни бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар, компаниялар ва ташкилотлар бир соатга ёритиш воситалари ва электр энергиясини талаб қиладиган асбоб-ускуналарни ўчиришади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.