1
РУ
O’Z
UZS
/
/
Кибержиноятчилик ҳақидаги «Дайди шамол» фильми суратга олинмоқда
18.11.2024 (янгиланди 19.11.2024)

Кибержиноятчилик ҳақидаги «Дайди шамол» фильми суратга олинмоқда

Кибержиноятчилик ҳақидаги «Дайди шамол» фильми суратга олинмоқда

Кибержиноятчиликка қарши кураш ҳақидаги «Дайди шамол» фильми суратга олинмоқда. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига асосан, Давлат Хавфсизлиги Хизмати ва Киберхавфсизлик маркази ҳамкорлигида «Ёшлик» киностудияси томонидан ишланмоқда.

Таъкидланишича, фильм сюжети кибержиноятчиликнинг одамлар ҳаётига ва бутун жамиятга бўлган жиддий таҳдидлари ҳақида ҳикоя қилади.

Ушбу лойиҳа томошабинларга киберхавфсизликнинг аҳамиятини тушунтириш ва огоҳликни оширишни мақсад қилади. Фильм сценарий муаллифи Санжар Маткаримов, постановкачи режиссёрлар Санжар Маткаримов, Азамат Нурматов ҳисобланади.

Қайд этилишича, «Дайди шамол» фильми фақатгина бадиий тасвирлар орқали кибержиноятчиликни ёритибгина қолмай, балки бу мавзуда жамиятда тушунчани кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Фильмнинг суратга олиш жараёнлари давом этмоқда.

Бу қизиқ

Mavsumni qo‘ldan boy bermang

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.