Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ботир Қодиров шахсий ҳаётига оид катта сирни ошкор қилди
05.11.2024

Ботир Қодиров шахсий ҳаётига оид катта сирни ошкор қилди

Ботир Қодиров шахсий ҳаётига оид катта сирни ошкор қилди

Хонанда Тожикистонда бўлиб ўтган концерти давомида мухлисларига шахсий ҳаётига оид катта сирни айтиб берди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Таниқли қўшиқчи Ботир Қодиров 26 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги амфитеатрда концерт берди.

Хонанда дастур давомида ўзининг бир қанча ҳит тароналарини ижро этиб, мухлислари билан самимий мулоқотга киришди.

У залда йиғилганлар билан суҳбатлашар экан, уларга бир ҳақиқатни айтишини билдирган. «Мен бундан 43 йил олдин Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида туғилганман», — деди санъаткор.

У концерт давомида Шерали Жўраевнинг қўшиғини ҳам ижро этган. Шунингдек, репертуардан ўзбек хонандаларнинг бир нечта машҳур қўшиқлари ўрин олган.

Ботир Қодиров 2024 йилда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган ижрочи ҳисобланади. У марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг ўғли эканини даъво қилиб, судга мурожаат қилганди.

Ака-ука Жўраевлар эса Қодиров фақатгина меросга шерик бўлмоқчи экани, аммо уларнинг дадаси уни ўз ўғли деб айтмаганини билдирган. Бу ҳолат фонида жуда кўп турли шов-шувли хабарлар тарқалди.

11 сентябрь куни Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғли экани суд томонидан расман тасдиқланганди. Аммо Жўраевнинг фарзандлари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ бу маълумотни рад этишини айтиб, судга апелляция беришини билдирган.

Шундан сўнг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тўйлардан бирида хонанда Ботир Қодиров марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг тўнғич ўғли деб таништирилган. Тўйда бошловчилик қилган сўз устаси Аваз Охун Қодировни даврага таклиф қилар экан, уни Ўзбекистон халқ артисти, соҳирнафас хонанданинг фарзанди дея таништирган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.