Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Toping.uzʼда афиша: Шаҳноза дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
22.11.2024 (янгиланди 22.11.2024)

Toping.uzʼда афиша: Шаҳноза дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди

Toping.uzʼда афиша: Шаҳноза дам олиш кунларида қаерларга боришни ёқтиришини айтди
Муаллиф

Кузнинг учинчи ойи бўлган ноябрнинг навбатдаги ҳафтаси ҳам якунига етмоқда. Пойтахт кўчалари кузга хос бўлган тилларангга бурканган, ҳаво эса анча совиб, ёғингарчилик бошланди. Блогер Шаҳноза билан олтин куздаги Тошкент ҳақида суҳбат олиб бордик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ҳордиқ

Мен дам олиш ва фикрларимни бир нуқтага жамлаш учун одатда сокин боғларга ва сайилгоҳларга боришни хуш кўраман. Бу орқали инсон ўзининг ички овозини тинглаши ва нималарни хоҳлаётганини аниқлаб олиши мумкин.

Ҳафтанинг иш кунларида Амир Темур хиёбонида сайр қилишни яхши кўраман. Бу шаҳарнинг ёш ва навқирон даврини ҳамда гўзал табиатини эслатиб турадиган ажойиб манзилдир. Сквернинг ўзига хос ва мос руҳияти бор.

Шунингдек, сўнгги йилларда яна урфга айланаётган «Локоматив» боғини сайр қилиш ҳам ёқади. Бу паркда ўзига хос микроиқлим яратилгани кўпчиликка маълум бўлса керак. Шу сабабли куз ойларида боғ ўзига хос тилларангга бурканади.

Кино

Очиғини айтсам, мен киносевар эмасман. Дидимга мос келадиган фильмларни топишим бироз мушкул. Аммо ёқадиган кино чиқиб қолса, бир нафасда томоша қилишим мумкин.

Менга кўпроқ фантастик жанрдаги фильмлар ёқади. Бундай жанрдаги асарларнинг ўзига хос вайби бўлади. Ҳар бир персонаж ўзига хос характерга эга бўлиши эса фильмни янада томошабоп қилади.

Тошкентда турли кинотеатрлар борлиги ва улар кун сайин кўпайиб бораётгани ҳар бир инсонни хурсанд қилади. Дам олиш кунларида бориш мумкин бўлган манзиллар ортиши бу яхши тенденция, деб ҳисоблайман.

Овқат

Мен янгиликка ўч инсонман. Ҳали бирор марта бормаган ва кўрмаган жойларимдан овқатланишни жуда ҳам севаман. Ҳар бир янги жойда ўзига хос кашфиётлар бўлишига ишонаман.

Овқатларга келсак, мен турк ошхоасини маъқул кўраман. Турли хил кабоб, мезе ва баклава, шобиет, кадайиф ва кунефе каби таомларни кўрсам, баҳру дилим очилади. Уларнинг маданияти сингари овқатлари ҳам жуда ширин.

Шу билан бирга, ҳар бир ватанпарвар ўзбек сингари миллий ошхонамизни ҳам хуш кўраман. Бизнинг ошхона шу қадар таомларга бойки, ҳар кун ҳар хил овқат есангиз ҳам, барибир барча вариантларни таътиб кўра олмайсиз.

Харид

Мен кийим харид қилиш учун айнан бирор дўконни танламайман. Масалан, бирор моделдаги кийим ёқиб қолса уни интернет дўкондан ҳам буюртма беришим мумкин ёки мавжуд дўконга бориб харид қилиш ҳам мумкин.

Шоппинг жараёнида биринчи эътибор бериш керак бўлган жиҳат — бу кийим бир кўрганингизда сизга хуш ёқиши керак. Агар фақат модель сизга маъқул келсаю, кийимни кўрганингизда унчалик ёқмаса, уни сотиб олмаган маъқул.

Яна бир эътибор бериш керак бўлган жиҳат бор. Бу ҳам бўлса менталитет доирасидан ташқарига чиқмасликдир. Сиз танлаётган ҳар бир кийим ахлоқ-одоб қоидаларидан четга чиқиб кетмаслиги керак деб ўйлайман.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.