Yandex Uzbekistan Market маркетплейсини ишга туширди


Yandex Uzbekistan Market маркетплейсини ишга туширгани ҳақида хабар берди. У аллқачон «Yandex Go» иловасида мавжуд.
Хизматнинг ўзига хос жиҳатлари орасида «бир босишда» етказиб беришнинг янги формати, бўлиб тўлаш имконияти, шунингдек, «Yandex Factory» — компаниянинг шахсий ишлаб чиқариш йўналиши маҳсулотлари бор. Айни пайтда Маркет Тошкент шаҳри ва қисман Тошкент вилоятида фаолият юритмоқда.
Маркетъда электроника, маиший техника, уй-рўзғор ва таъмирлаш буюмлари, кийим-кечак ва пойабзал, ҳамда гўзаллик маҳсулотларини харид қилиш мумкин. Маркетплейс, шунингдек, харидорларга шахсийлаштирилган маҳсулотлар тўпламини таклиф этади. Хизмат орқали товарларни хусусиятлари ва нархлари бўйича таққослаш имконияти мавжуд.
Маркетплейс билан бир қаторда, компания ўзининг Yandex Factory ишлаб чиқариш йўналиши маҳсулотларини ҳам тақдим этди. Бу йўналиш электроника ва маиший техникадан тортиб болалар ўйинчоқларигача бўлган турли тоифадаги товарларни яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Маркетплейсда еттита ўз савдо белгиси остидаги маҳсулотлар мавжуд: Lunnen компьютер техникаси, Commo электроника аксессуарлари, Тувио уй жиҳозлари, Прагма уй-рўзғор буюмлари, Junion болалар товарлари, Cubits масофадан бошқариладиган ўйинчоқлар ва Nocord электр асбоблари.
Маркет орқали маҳсулотларни буюртма бериш пунктига ёки курьер орқали етказиб беришни буюртма қилишингиз мумкин. Ҳозирда 60 та буюртма тарқатиш пункти фаолият юритмоқда, йил охиригача уларнинг сони бутун мамлакат бўйлаб 250 тага етади.
Маркетплейсда етказиб беришнинг янги формати ҳам жорий этилган — «бир босишда». Бунда буюртма аввал мини-омборга (Lavka хизматининг энг яқин дарксторига) келиб тушади ва фойдаланувчига буюртма етказиб бериш учун тайёр эканлиги ҳақида хабарнома юборилади. Қулай вақтда харидор ўз маҳсулотларини 15 дақиқа ичида қўлга киритиши мумкин. «Бир босишда» етказиб беришга Lavkaдан маҳсулотлар ва бошқа товарларни қўшиш мумкин, улар Market буюртмаси билан бирга етказиб берилади.
Буюртма тарқатиш пунктига ва «бир босишда» етказиб бериш барча буюртмалар учун бепул, курьерлик хизмати эса 1 миллион сўмдан юқори буюртмалар учун бепул бўлади.
Буюртма учун тўловни илова ёки веб-сайтдаги карта орқали, шунингдек, нақд пул ёки буюртма бериш пунктидаги карта орқали амалга ошириш мумкин. Yandex Split хизмати орқали бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд. Бу хизмат билан харидор дастлаб товарлар қийматининг бир қисмини тўлайди, қолган сумма эса жадвал бўйича бириктирилган картадан ечиб олинади. Ҳозирда фойдаланувчилар 2, 4 ва 6 ойга бўлиб тўлаш имкониятига эга.