РУ
O’Z
UZS
/
/
Ботир Қодиров Жўраевларга нисбатан жиддий мурожаат билан чиқди
07.01.2025

Ботир Қодиров Жўраевларга нисбатан жиддий мурожаат билан чиқди

Ботир Қодиров Жўраевларга нисбатан жиддий мурожаат билан чиқди

Хонанда Ботир Қодиров отаси Шерали Жўраевнинг «Бандаман» қўшиғини қайта куйлаб, уни YouTube тармоғига жойлаштирган эди. Қўшиқ бир неча соат ичида платформада муаллифлик ҳуқуқи бузилганлик важи билан блокланган.

Янги йилнинг илк кунида Ботир Қодиров отаси Шерали Жўраевнинг «Бандаман» қўшиғини куйлаган видеоси YouTube’га жойлаштирилганди.

Хонанда кеча Инстаграм саҳифасида маълум қилишича, ака-ука Жўраевлар томонидан Ботир Қодиров ижросидаги «Бандаман» қўшиғи видеоси муаллифлик ҳуқуқини бузганлик шикояти билан YouTube платформасидан блок қилинган.

Ботир Қодиров бу ҳолатдан аччиқланиб, Жўраевларга ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда «жавоб қайтармоқчи». Бу ҳақида хонанда Инстаграм саҳифасида шундай ёзди:

«Жўраевлардан навбатдаги блок. Энди мени блок қилдингларми? Яхши, унда мен ҳам сизларни блок қиламан, бунга менинг ҳам ҳаққим бор! YouTube’даги кўп сонли, тўхтовсиз давом этаётган блоклар сабабли энди мерос ҳуқуқларимдан фойдаланишга мажбур бўламан».

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.