/
/
Бугун қандай кун: 2024 йил 27-июнда нишонланадиган байрамлар
17.09.2024

Бугун қандай кун: 2024 йил 27-июнда нишонланадиган байрамлар

27-июнда Ўзбекистонда Матбуот ходимлари ва Оммавий ахборот воситалари куни, шунингдек, энг экзотик мевалардан бири – анъанаснинг куни нишонланади. Бугунги байрам муносабати билан яхши пишган анъанасни харид қилиб зиёфат дастурхонига тортишни тавсия қиламиз. Бундан олдин эса бугунги сана тақвимидаги байрамлар рўйхати билан танишиб чиқинг, эҳтимол улардан бошқа бири ҳақиқий байрам сифатида кўнглингизга яқинроқ бўлиши мумкин.

Муаллиф
Бугун қандай кун: 2024 йил 27-июнда нишонланадиган байрамлар

Бугун қандай кун: йил 27-июнда нишонланадиган байрамлар

Саноат ходимлари куни

Профессионал байрам кунлари – ҳамкасблар билан тўпланиб, камдан-кам кўришадиган ҳамкасблар, масалан ҳисобчи билан мулоқот қилиш учун ажойиб имкониятдир. Биргаликда тушликка боринг ёки мажлислар хонасида ноодатий “брейнсторминг” ўтказинг. Тан олинг, мазали ош палов еб, норасмий шароитда иш жараёнларини режалаштириш анча ёқимли.

Балиқ овлаш куни

Узоқ шкафдан қармоқ ва бошқа балиқ овлашда керак бўладиган асбоб-ускуналарни олиб, балиқ овлашга боришни ёки ҳеч бўлмаганда байрамнинг ҳурмати сифатида сув бўйида туришни таклиф қиламиз. Агар бунинг ҳам иложи бўлмаса, унда ҳеч бўлмаганда балиқчи қўшнингизни байрам билан табриклаб қўйинг, тағин хафа бўлиб қолмасин.

Қўл билан сўрашиш куни

Қизиқарли факт ёки олти марта қўл билан сўрашиш назарияси: ҳар бир киши сайёранинг бошқа ҳар бир инсони билан ўзаро танишлар – ўртача 5 кишидан иборат занжири орқали таниш эканини билармидингиз? Турли тадқиқотлар ўтказган америкалик жамиятшунослар шундай қарорга келган. Ва биз уларга ишонамиз.

Банкоматнинг туғилган куни

Тошкентнинг энг яқин банкоматига бориб нақд пул ечиб келиш учун ажойиб сабаб. Келинг, 27-июн шарафига ҳамма жойда – кафе, ёқилғи шаҳобчаси ёки супермаркетларда нақд пулда тўлаймиз. Истаган нарсангизга олишга ҳақлисиз – ахир бугун байрамку!

Қаҳва куни

27-июн –  севимли капучино ёки туркада янги тайёрланган аччиқ кофе билан тонгни бошлаш мумкин бўлган ажойиб кун. “Бахт гормони” – серотонин даражасини яна озгина ошириш учун бирор ширинликни истеъмол қилишни ҳам унутманг.

Уйдан масофавий ишлаш куни

АҚШда нишонлашга қарор қилган фриланcерларнинг байрами. Агар сиз анчадан бери масофадан туриб ишлаётган бўлсангиз ва узоқ вақтдан бери “ёруғ дунё”нинг кўринишини унутган бўлсангиз, ташқарига чиқишнинг айни вақти – ҳеч бўлмаганда байрам шарафига кафеда тушлик қилиш учун.

Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар куни

Бу эса янги кўзойнаклар сотиб олиш учун яхши баҳонадир. Бундан ташқари, 27-июнда Тошкентда жазирама қуёшли об-ҳаво кутилмоқда. Бизда эса юзингиз шаклига кўра кўзойнак танлаш бўйича тавсиялар тўплами тайёр.

27-июнда кимлар туғилган:

  • Жей Жей Абрамс – “Уддалаб бўлмас топшириқ”, “Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши” ва тарихдаги энг машҳур сериаллардан бири – “Омон қолиш” фильмларининг режиссёри.
  • Тоби Магуайр — биринчи “Ўргимчак-одам” ва Голливуддаги энг муваффақиятли актёрлардан бири. Суперқаҳрамон фильмининг барча  серияларини бугун қайта томоша қилишга арзийди!
  • Алсу – барчага “Қишки туш” хити ва Набоковнинг “Лолита” китобидан илҳомланиб олинган клип муаллифи бўлган россиялик қўшиқчи.

Бошқа бўлимлардан материаллар