Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши юзасидан суднинг якуний қарори эълон қилинди
18.11.2024

Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши юзасидан суднинг якуний қарори эълон қилинди

Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши юзасидан суднинг якуний қарори эълон қилинди

Апелляция суди ака-ука Жўраевларнинг шикоятини қаноатлантирмади: биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди. Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди ҳал қилув қарори билан хонанда Ботир Қодиров марҳум хонанда Шерали Жўраевнинг ўғли деб тан олинганди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Жўраевлар иши апелляция судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Тошкент шаҳар суди матбуот котибининг тасдиқлашича, апелляция суди ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, ака-ука Жўраевларнинг шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўриб чиқилиб, центябр ойида ҳал қилув қарори чиқарилганди. Унга кўра, суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топганди.

«Ботир Қодировнинг жавобгарлар Жўраев Шоҳжаҳон Шерали ўғли ва Жўраев Зоҳиршоҳ Шерали ўғлига нисбатан оталик фактини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Марҳум, 2023 йил 4 февралда вафот этган Шерали Жўраев 1981 йил 5 майда туғилган Қодиров Ботир Шералиевичга нисбатан оталик факти белгилансин», дея суд қарорини ўқиган эди ўшанда ишни кўрган судья.

Шунингдек, қарорда Ботир Қодировнинг Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1983 йил 11 март 12-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота устунига «Шерали Жўраев, 1945 йил туғилган, миллати ўзбек» деб кўрсатиш ҳам белгиланганди.

Суд қароридан сўнг хонанда Ботир Қодиров ОАВга интервью бериб, «энг оғриқли нуқтасини босишмагунча даъво аризаси киритиш нияти бўлмаганини» айтиб ўтган эди. «Бошқа чора қолдиришмади, энг нозик нуқтамни босишди. Уларнинг қўрқаётган нуқтаси – мерос. Менга мерос керак эмас. Ёмон гапирмоқчи эмасман, улар барибир менинг укаларим», деганди хонанда.

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев эса Кун.узъга берган интервьюсида суднинг ҳал қилув қароридан норози эканини билдириб, далил ва исботлар етарли бўлмай туриб хулосага келингани учун суд қарори устидан апелляция шикояти киритилишини маълум қилганди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.