Об-ҳаво маълумоти: 18-20 декабрь кунлари ҳафта ўртасида Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади
18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 20 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 декабрда баъзи жйларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 18-19 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 20 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 19-20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жйларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 18-19 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 20 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 декабрда 3-8° совуқ, 19-20 декабрда 0-5° совуқ, кундузи 18-19 декабрда 2-7° илиқ; 20 декабрда 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 декабрда баъзи жйларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 18-19 декабрда 5-10° илиқ, 20 декабрда3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-19 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 20 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 20 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 декабрда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ; 19 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 20 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.