РУ
O’Z
UZS
/
/
Бугун қандай кун: 30 июнда нишонланадиган байрамлар
21.09.2024

Бугун қандай кун: 30 июнда нишонланадиган байрамлар

Бугун қандай кун: 30 июнда нишонланадиган байрамлар
Муаллиф

30 июнда дунё бўйлаб Иқтисодчилар куни, шунингдек, танга улоқтириш байрами нишонланади. Бизнинг фикримизча, бу байрамлар бир кунда нишонланиши бежизга эмас. Биз албатта пулни беҳуда сарфлашни маслаҳат бермаймиз (молиявий хатоларни тузатиш ва тежашни ўрганганингиз яхшироқ), аммо таниш иқтисодчини табриклаб қўйганингиз маъқул. Бундай танишларнинг бўлгани яхши! 30 июнь тақвимида яна қандай байрамлар нишонланишини кўриб чиқамиз.

Бутунжаҳон ижтимоий тармоқлар куни

Бугун ижтимоий тармоқларда кўп вақт ўтказиш уят эмас: YouTube'даги барча видеоларни томоша қилинг, Instagram'даги барча постларга лайк босинг ва Direct'даги хабарларга жавоб беринг.

Астероид куни – БМТ

30 июнь – астрономияни яхши кўрадиган ҳамда умуман олганда абадий ва чексиз нарсалар ҳақида ўрганишни яхши кўрадиганлар учун ажойиб байрам. Бу байрам айнан шу куни нишонланишига 1908 йил шу кунда Ер шаримизга “Тунгуска” метеорити қўнган.

Метеоритни кузатиш куни

Бу ҳам юқорида айтиб ўтган сабаб туфайли нишонланадиган яна бир байрам. Агар Тошкент ва унга яқин шаҳарларда метеор ёмғири ёғиши кутилмаётган бўлса, у ҳолда юлдузларни томоша қилиш мумкин. Бу эса учрашувлар учун битта зўр ғоя.

Халқаро “Сейлор Мун” куни

30 июнда бўлиб ўтадиган ушбу байрам эса анименинг барча мухлислари ҳамда болалиги ва 90 йилларнинг мультсериалларини соғинганлар учун ажойиб байрамга айланади.

Либослар куни

2024 йилнинг мода трендлари асосида кийинишнинг вақти келди! Ёз – образингизни ўзгартириш учун энг яхши вақт. Нафақат об-ҳавога, балки мода бўйича ҳам кийинишни унутманг.

30 июнда кимлар туғилган:

Майк Тайсон. Америкалик боксчи ва оғир вазн тоифаси  бўйича мутлақ жаҳон чемпиони.

  • Лиззи Каплан. Голливуд актрисаси ва “Ёмон қизчалар” комедиясининг юлдузи. Шунингдек, у “Устаси фаранглар-2”да роль ўйнаган. Дам олиш кунларида томоша қилиш учун ажойиб фильм.
  • Алиса Вокс. “Ленинград” гуруҳининг собиқ солисти бўлиб, унинг “Экспонат” (лабутенлар ҳақидаги) қўшиғи кўпчиликка ёд бўлган.

Бошқа бўлимлардан материаллар