верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ботир Қодировга оид кутилмаган катта янгилик эълон қилинди
01.04.2025

Ботир Қодировга оид кутилмаган катта янгилик эълон қилинди

Ботир Қодировга оид кутилмаган катта янгилик эълон қилинди

Шоир Шамсиддин Тўраев хонанда Ботир Қодиров устидан тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан шеърларини қўшиқ қилгани учун Адлия вазирлигига шикоят қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлиги томонидан «Шамсиддин Садоий» таҳаллуси билан танилган шоир Шамсиддин Тўраевнинг мурожаати асосида «Давлатинг борида», «Омонат» ва «Тингла дўстим» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида – 1 млн 875 минг сўм жарима жазоси  тайинланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунининг 65-моддасига асосан  муаллиф ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.