Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 2 ойга ёпилди
Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Истиқлол кўчасига қадар қисми декабрь ойи охиригача ёпилди. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон овози кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми 18 октябрдан 20 декабргача автомобиллар ҳаракати учун ёпилган.
Бунга кўчадаги таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган. Ушбу кўчада 24/7 режимда фаолият юритадиган сервис марказлари пайдо бўлади, кўчанинг инфратузилмаси тўлиқ ўзгаради. Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.