РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 20-22 декабрь дам олиш кунларида Ўзбекистонда илиқ ҳарорат кузатилади
20.12.2024

Об-ҳаво маълумоти: 20-22 декабрь дам олиш кунларида Ўзбекистонда илиқ ҳарорат кузатилади

Об-ҳаво маълумоти: 20-22 декабрь дам олиш кунларида Ўзбекистонда илиқ ҳарорат кузатилади

Бугун кундузи Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, жанубда 8 даража илиққача бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат 21-22 декабрда кечалари 5-10 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 дарада илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда: Бугун вақти-вақти билан бироз қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат 0-2 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 5-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-3 даража илиқ бўлади.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.