РУ
O’Z
UZS
/
/
Фото: 2024 йилда фарзандли бўл(ади)ган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари
13.10.2024

Фото: 2024 йилда фарзандли бўл(ади)ган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

Фото: 2024 йилда фарзандли бўл(ади)ган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари
Муаллиф

Фарзанд хонадонга қувонч, барака ва ота-онага чексиз бахт олиб келади. Бу йил ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари ҳам бу бахтга эришди.

Ойбек ва Нигора

Узоқ йиллардан бери мухлислар эътиборидан тушмай келаётган хонандалар оиласи бу йил ҳам ўз аудиториясини ҳаётий янгиликлар билан қувонтирди. Нигора 5 июнь куни 4-фарзадини дунёга келтирди.

Бу сафар қизалоқ дунёга келди. Унга Алия деб исм қўйилган. Чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқишга кўплаб машҳурлар, жумладан, Дилсўз, Умидахон ва Муҳаббат Ҳамроевалар келган.

Зоҳид Рисқиев

«Уммон» гуруҳининг собиқ аъзоси, хонанда Зоҳид Рисқиев қиз фарзандли бўлди. У аёли ва қизини 21 август куни туғуруқхонадан олиб чиққан.

Жуфтлик чақалоққа Сайҳа деб исм қўйган. Бу Зоҳид ва Камоланинг иккинчи фарзанди ҳисобланади. Улар бундан бир йил олдин ўғил фарзанднинг ота-онасига айланганди.

Маҳлиё Омон

Яна бир юлдузли жуфтлик центябр ойида илк бор ота-оналик бахтига муяссар бўлди. Фарзандга Муҳаммадали деб исм қўйилди. Маҳлиё Омон 28 май куни она бўлиши ҳақида пост қолдирганди.

Улар бу ҳақда катта шов-шув қилишмади. Маҳлиё фақатгина иккита пост билан фарзандли бўлганини маълум қилди. Муҳаммадалининг юзи кўринган суратлари ҳам ҳозирча эълон қилинмаган.

Дилшода Рустамжонова

Блогерлар оиласи шу йил ёзда, 16 август куни илк бор фарзандли бўлишди. Улар энди қизалоқнинг ота-онаси ва унга Бибисора деб исм қўйишган. Улар чақалоқнинг улғайишини ўзига хос тарзда нишонламоқда.

Дилшода Бибисоранинг оёқчасига қизил рангли бўёқ суртади, турмуш ўртоғи Шахбоз эса уни 2-ой деб ёзилган қоғозга босади. Шу орқали улар фарзандининг ўсиб-унишини тарихга муҳрлаб боришмоқчи.

Ёрқинхўжа Умаров

Ёш хонанда 2023 йил 19-центябр куни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг учинчи қизи Зиннурага уйланганди. Тўйга ўзбек шоу-бизнесининг энг машҳур юлдузлари келиб, сўнгги ҳит тароналарини ижро этган.

Жуфтлик 2024 йил 15 июнь куни ўғил фарзандли бўлди. Унга Абдулазизхўжа деб исм қўйилди. Чақалоқнинг қулоғига азонни Муҳаммад Солиҳ қори Тошкандий айтган.

Муниса Ризаева

Хонанданинг фарзанд кўриши йилнинг энг кутилган воқеаларидан бирига айланди. У турмуш ўртоғи Арсений Мороз билан Аргентинага учиб кетди. Ризаева илк фарзандини шу ерда дунёга келтиришни режалаштирмоқда.

Бунга бир нечта сабаб бор. Биринчидан, Аргентинанинг тиббиёт даражаси дунё бўйича 33-ўринда туради. Кейинги ўринларда эса турли маданиятлар қоришмаси ва Мессини учратиб қолиш имконияти қўшилган.

Ойдин Юсупова

Узоқ йиллардан бери ўзбек киноларида кўриниш бермаётган актриса айни пайтда рус киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган сериалда роль ижро этмоқда. У сентябрь ойи бошида ҳомиладор эканини маълум қилганди.

Юсупова ижобий ҳомиладорлик тестини кўрсатиб, севимли инсонидан эканини ёзган. Бу эса мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган. Актриса бу инсон ким эканига ва у билан оила қурган ёки қурмаганлигига ойдинлик киритмаган.

Бошқа бўлимлардан материаллар