6–8 декабрь кунлари ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво маълумоти: анчагина совуқ бўлади
«Ўзгидромет» жорий иш ҳафтасининг иккинчи ярмида республика бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Ҳарорат нисбатан совуқ бўлиши ва булутли кунлар кўпайиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-7 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 8 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-7 декабрда 0-5° совуқ, 8 декабрда 3-8° совуқ, кундузи 6 декабрда 2-7° илиқ, 7 декабрда 0-5° илиқ, 8 декабрда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-7 декабрда кечаси 3° совуқ- 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 8 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 6-7 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 8 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-7 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 8 декабрда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-7 декабрда 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, 8 декабрда 3° совуқ-2° илиқ, кечаси 6 декабрда 5-10° илиқ, 7-8 декабрда 3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-7 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 8 декабрда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 декабрда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; 7 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ; 8 декабрда кечаси ва кундузи 3-8° совуқ бўлади.