верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Uzbekistan Airways» бир қатор ички халқаро рейсларга чегирма эълон қилади
19.12.2024

«Uzbekistan Airways» бир қатор ички халқаро рейсларга чегирма эълон қилади

«Uzbekistan Airways» бир қатор ички халқаро рейсларга чегирма эълон қилади

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси «Ёрқин пайшанба» акцияси доирасида бир қатор халқаро ва ички рейсларга 20 фоизгача чегирма тақдим этади.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Бир кун давом этадиган акцияда 19 декабрь куни қуйидаги авиарейсларга чегирма амал қилади:

  • Тошкентдан Дубай, Самарқанд, Термиз ва ортга;
  • Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғонадан Москвага ва ортга.

Акция фақат бир кун — 19 декабрь куни соат 00:00 дан 23:59 гача амал қилади. Чипталарни компания расмий веб-сайти орқали харид қилиш мумкин.

Йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. 20 фоизгача чегирма йиғимлар, солиқлар ва бошқа қўшимча тўловлар учун амал қилмайди.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.