16.04.2025
Жаҳонгир Отажонов «Настарин» қўшиғига ковер ишлади


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Жаҳонгир Отажонов 10 май куни Ҳумо Арена мажмуасида навбатдаги яккахон концертини тақдим этади.
Яқинда санъаткор концертга тайёргарлик кўриш жараёнида суратга олинган видеони мухлислари эътиборига ҳавола этди.
Унда Отажонов хонанда Юлдуз Усмонованинг «Настарин» қўшиғини куйлаётганини кўриш мумкин. У жонли ижрода бўлган.
«Юлдуз Усмонова, фақат судга бериб юборманг», деб ижрони бошлаган ижодкор. Бу қўшиқ концертда ижро этилиш-этилмаслиги ҳозирча номаълум.