РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 29–31 январь кунлари ҳарорат пасаяди
27.01.2025 (янгиланди 27.01.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 29–31 январь кунлари ҳарорат пасаяди

Об-ҳаво маълумоти: 29–31 январь кунлари ҳарорат пасаяди

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30-31 январда Қорақолпоғоистон республикасида баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, фақат 30-31 январда Бухоро вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, 29-30 январь кундузи 0-5° илиқ, 31 январда 2-7° илиқ бўлади; Навоий вилоятининг шимолида ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 29 январь баъзи жойларда қор ёғади. 30-31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 1-6° илиқ, 30-31 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 30-31 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи, 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январь баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 29 январда кечаси ва кундузи 2-7° совуқ, 30-31 январда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.