Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси эксплуатациясига бошқарув компанияси жалб этилади
21.09.2024

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси эксплуатациясига бошқарув компанияси жалб этилади

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси эксплуатациясига бошқарув компанияси жалб этилади
Муаллиф

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилиш учун бошқарув компаниясини жалб қилиш кўзда тутилган. У спорт мажмуаларини сақлаш, оммавий тадбирларни ташкил этиш, ижара хизматларини кўрсатиш ва бошқалар билан шуғулланади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан ахборот билан танишди.

2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун пойтахтда 104 гектар майдонда Олимпия шаҳарчаси барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев яқинда шаҳарчага ташрифи чоғида бу мажмуа мамлакат спортининг илмий, амалий ва ўқув-машғулот марказига айланиши лозимлигини таъкидлади.

Осиё ўйинларидан сўнг Олимпия шаҳарчаси инфратузилмасидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун «Ақлли шаҳар» концепциясига асосланган маъмурий бошқарув ташкил этилади. У спорт мажмуаларини сақлаш, жиҳозлар ва техник тизимлар ҳолатини кузатиб бориш, зарур ҳолларда таъмирлаш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, устувор спорт турлари бўйича йиллик режа тасдиқланиб, ҳудудлардаги спортчиларнинг Олимпия шаҳарчасида ўқув-машғулот ўтказиши йўлга қўйилади. Шунингдек, бу тузилмага оммавий тадбирларни ташкил этиш, ижара ва бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.