наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Дунёдаги энг қиммат автомобиллар қандай кўринишда? Уларнинг нархи 30 миллион долларгача баҳоланади
18.09.2024

Дунёдаги энг қиммат автомобиллар қандай кўринишда? Уларнинг нархи 30 миллион долларгача баҳоланади

Дунёдаги энг қиммат автомобиллар қандай кўринишда? Уларнинг нархи 30 миллион долларгача баҳоланади
Муаллиф

2021–2023 йилларда Ўзбекистон аҳолиси Chevrolet учун ўртача 9000 доллар сарфлаган. Аммо нархи ўн миллионлаб долларга етадиган машиналар ҳам бор. Эътиборингизга 2024 йилнинг энг қиммат кичик серияли ҳашаматли автомобилларининг TOP тўққизталигини тақдим этамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Брендларнинг нархи ҳақида гапирадиган бўлсак, Mercedes-Benz етакчилик қилмоқда, у ҳатто электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla’ни ҳам ортда қолдирди. Эҳтимол, бу машиналарнинг ўзи эмас, балки ғоявий илҳомчиси ва замоннинг ёрқин инноватори Илон Маскнинг шахсияти билан боғлиқ, унинг атрофида кўплаб қарама-қаршиликлар мавжуд ва улар ўз навбатида бренд қийматига таъсир қилади. Аммо машиналарга қайтайлик (Mercedes ҳам ушбу рўйхатда бор).

“Lamborghini Венено”. Италия суперкарининг нархи 4 миллиондан бошланади

Ушбу машина фақат 4 нусхада бўлиб, улардан бири Lamborghini музейи учун чиқарилган, қолган учтаси эса автомобилнинг расмий премьерасидан олдин сотилган. Дизайн пойга машиналарининг прототипларини эслатади.

Veneno кўрсатиши мумкин бўлган максимал тезлик соатига 356 км.

8 миллион долларлик Maybach Exelero’га нима дейсиз?

Шиналари 690 от кучи ва 752 Нм айланиш тезлигига бардош бера оладиган ноёб автомобилдир. Бундай рақамлар фақат икки “Турбо” қувватли В12 двигатель ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарувчининг барча умиди максимал юкларга бардош берадиган шиналарни яратишга қаратилганди. Мураккаб замонавий ва ихчам дизайннинг уйғунлигидан шундай гўзаллик яралади.

Maybach консепцияси юз йилдан кўпроқ вақтни ташкил этади. ХХ асрнинг бошларидаёқ 
“Mercedes” самолёт двигателларини ишлаб чиқаришни бошлаган. 1920 йилларда компания автомобиль ишлаб чиқаришга ўтганида, бренд ҳашамати автомобиль синонимига айланди. Бундай қараш бугунги кунгача ўзгармагандир.

9 миллион долларга Bugatti Centodieci харид қилиш мумкин

Француз автомобиль ишлаб чиқарувчиси ушбу ҳашаматли автомобилларнинг атиги 10 тасини таклиф қилишига қарамасдан, уларнинг ҳар бири ўз эгасини топди. Улардан бири — Криштиану Роналдуга тегишли.

Двигатель 100 км/соатига тезликка атиги 2,4 сонияда чиқиш имкониятини беради, максимал тезлик эса соатига 379 км га етади. Bugatti Centodieci қулайлик ва ҳашаматни ифодалайди.

Bugatti яна бир ҳашаматли Chiron Profile моделига эга, унинг нархи 10,8 миллион долларни ташкил қилади

100 км/соат тезликка атиги 2,3 сонияда тезланиши сабабли, у пойга автомобили қаторига ҳам кириши мумкин.

Модель кузовнинг равонлиги, Argent Atlantique деб номланган ранги каби эксклюзив хусусиятларга эгадир. Фақат Chiron Profile учун автомобилнинг пастки қисми шаффоф кўк рангли углерод толаси билан безатилган, ғилдирак дизайни эса орқа қанот каби ушбу модель учун махсус ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, янада мослашувчан бўлиши учун бошқарув механизми такомиллаштирилган.

Энди инглизларга ўтамиз. 13 миллион долларлик тенгсиз Rolls-Royce Sweptail

5 йил олдин унинг нархи деярли 19 миллион долларга етганди. Автомобиль ўзида эски ва янги версиясининг энг яхши томонлари: бизнинг давримизнинг барча талабларига жавоб берадиган техник параметрлар ва ўтган аср 20-30 йилларидаги гламурликни акс эттирувчи рангни бирлаштиришга муваффақ бўлди. Автомобилни начинкаси учун ишлатиладиган экстерйер, илғор хусусиятлар ва технологияларга мос келадиган доим долзарб бўлган замонавий классик жиҳатларга диққат қаратилган.

Унинг силуетига бир назар ташлаб, бу ретро иҳлосмандларининг орзуси эканини тушунасиз.

Энди навбат 14,4 миллион долларлик SP Automotive Chaos юнон ультракарига

Жуда паст посадкага эга аеродинамик агрессив дизайн сизга ёқадими?

Салон ичи эса минималист ва футуристик комбинациялар билан тўлдирилган.

Ишлаб чиқарувчи уни 4 литрли икки Турбо двигатель, икки қувват даражаси ва 1,9 сонияда 100 км/соат тезликка эришиш қобилияти ҳақида эълон қилди. Моделнинг флагман версияси атиги 1,55 сонияда бундай тезланишга қодир. Асосий модель 6,4 миллион доллардан, энг юқори модель эса 14,4 миллион доллардан бошланади.

Италиянинг технология мўъжизаси 15 миллион долларлик Pagani Zonda HP Barchetta модели ҳам ушбу рўйхатдан жой олган

Унинг нархи ҳатто 17,6 миллион долларга етган. Zonda 10 йилдан кўпроқ вақт олдин Pagani компаниясига бутун дунё бўйлаб шуҳрат келтириб, “истеъфога чиқиши” керак эди. Аммо потенциал мижозларнинг юқори талаби ишлаб чиқарувчини ушбу машҳур моделнинг бирликларини у ёки бу модификацияда қайта-қайта ишлаб чиқаришга ундади.

Zonda HP Barchetta аеродинамик компонентларнинг тўлиқ тўплами ва 355 км/соат тезликка эришиш қобилияти билан энг кўп “машҳурликка эришди”.

Ушбу модель компания асосчиси Горатсио Пагани учун махсус ишлаб чиқилган. Аммо шунга қарамай, у ҳам церийали машина ҳисобланади, чунки улар яна камида иккита машина ишлаб чиқарган.

28 миллион долларлик Rolls Royce Boat Tail

2021 йилда пайдо бўлган. Ишлаб чиқарувчи фақат учта намунани қўлда ясаган.

Моделда Ж-классли яхта ва 1932 йилги оригинал Boat Tail элементларини топиш мумкин. Буни бир томоша қилинг-а!

Узунлиги тахминан олти метр бўлиб, худди “орқа палуба”да яширинган олинадиган осма ҳашаматли томга эга.

Модель денгиз ва йўлларнинг ҳақиқий ишқибозларига бағишланган яхта ва автомобилнинг севимли миксига айлангани бежизга эмас.

Rolls-Royce’нинг яна бир вакили — 30 миллион долларлик La Rose Noire Droptail

Жуда янги 2023 йил августнинг модели. Сўзма-сўз “Қора атиргул”деб таржима қилинади. Ташқи отделкаси гулбаргларнинг рангига ўхшаш махсус True Love рангида амалга оширилган. Турли хил ёруғликда у ўз рангини ўзгартиради.

Унинг 4 та экземпляри мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос ранг, интерьер ва номга эга. Rolls Royce Boat Tail’да бўлгани каби, у ҳам денгиз мавзусида ишланган.

Ушбу икки ўриндиқли родстернинг яратилиши 4 йил давом этган. Исталган рангга эришиш учун 150 та интеграция яратилган.

Махсус ушбу лойиҳа учун яратилган ҳашаматли элементларидан бири бу олинадиган Audemars Piguet соати ҳисобланади. Ушбу деталь Amethyst деб номланган комплектасияда мавжуд.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.