наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
ЖШШИРни қандай аниқлаш мумкин?
12.11.2024 (янгиланди 12.11.2024)

ЖШШИРни қандай аниқлаш мумкин?

ЖШШИРни қандай аниқлаш мумкин?
Муаллиф

ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами. ICAO халқаро стандартининг талабларига кўра, у Ўзбекистон фуқаролари паспортларида ва бошқа ҳужжатларда фойдаланиш учун зарур.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

ЖШШИР нима?

ЖШШИР (ПИНФЛ) қуйидаги тартибда жойлаштирилган 14 та рақамдан иборат кетма-кетликдир:

Рақамли коднинг ўзига хослиги ва мураккаблиги идентификаторни қалбакиликдан ва фирибгарлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

2021 йил 1 июлдан бошлаб ЖШШИР давлат хизматларини кўрсатишда фуқарони шахси ҳақида маълумот берувчи ягона идентификаторга айланди.

Солиқ тўловчилар ҳам шу кундан бошлаб ўзларининг ЖШШИР рақамидан фойдаланган ҳолда солиқ органларида рўйхатдан ўтди. Банк, ижтимоий хизматлар, уяли алоқа операторларида рўйхатдан ўтиш ҳам ЖШШИР билан амалга оширилади. Шундай экан, ҳозир Ўзбекистонда ҳаётни ЖШШИРсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу фуқароларга ҳам, мамлакатда яшовчи чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам алоқадор.

Ҳужжатларни ўзгартиргандан кейин ҳам рақам ўзгаришсиз қолиши муҳимдир. У бутун умр давомида амал қилади ва одам ўлганидан кейин архивга ўтади.

Паспортда ЖШШИРни қандай топиш мумкин? 

  1. Уни аниқлаш учун биометрик паспортингизга қараш кифоя. Асосий саҳифанинг пастки қисмида 14 та рақамни кўрасиз. Бу сизнинг идентификация рақамингиздир. Шунингдек, у ID картасида ҳам ёзилади.
  2. Ўзбекистон фуқаролари бу ҳақдаги маълумотни электрон солиқ хизматлари веб-сайтида ҳам кўриши мумкин. Бунинг учун паспортингиз серияси ва рақамини, шунингдек, туғилган кунингизни киритишингиз керак. Агар солиқ органларида рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, буни масофадан туриб ҳам амалга ошириш мумкин.

Босқичма-босқич кўрсатма:

  • “Барча хизматларъъ бўлимига ўтинг;
  • “Шахсий идентификатсияъъ ойнасини топинг ва “ИННни билишъъ тугмасини босинг;
  • Паспорт маълумотларини киритинг ва ҳужжат турини танланг;
  • Қидириш тугмасини босинг;
  • Шундан сўнг сизнинг ИНН ва ЖШШИР маълумотларингиз пайдо бўлади, шунингдек, берилган сана ва рўйхатдан ўтган жой кўрсатилади.
  • Маълумот варағини юклаб олишингиз ва чоп этишингиз мумкин.

ЖШШИРни ID-картасида қандай қилиб топиш мумкин? 

Ўзбекистон фуқаросининг (яшаш ҳуқуқига эга хорижликнинг) ID-картасида ЖШШИРни қуйидагича топиш мумкин:

1. ID-картанинг олд томонида. Одатда ЖШШИР сурат ва имснинг остида кўрсатилади. У 14 та рақамдан ташкил топган.

2. Рақамли форматда. Агар сизда ID-картанинг электрон версияси мавжуд ёки давлат хизматлари порталига кириш имкони  бўлса, яна сиз ЖШШИРни шахсий кабинетдан ҳам топишингиз мумкин.

Хорижий фуқаро бўлсам, ЖШШИРни қандай олишим мумкин?

Чет эл фуқароси шахсий идентификаторни давлат хизматлари марказларида олиши ёки вақтинчалик/доимий яшаш рухсатномаси (прописка) бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиши мумкин.

ЖШШИРни олишда паспорт, оқ фонда туширилган электрон форматдаги фотосурат ва ишончнома (агар ЖШШИР вакили орқали амалга оширилса) бўлиши керак. Агар ЖШШИРни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари орқали олишни режалаштирмоқчи боæлсангиз, у ҳолда сизга паспорт ва чет эл фуқаросини рўйхатга олиш гувоҳномаси керак бўлади.

Агар ЖШШИР масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базанинг барча тафсилотлари билан танишмоқчи бўлсангиз, қуйида қонун ҳужжатлари рўйхати келтирилган.

  • Ўзбекистон республикасининг 2021 йил 14 июлдаги 701-сонли “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни.
  • Ўзбекистон президентининг 07.06.2021 йилдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупсиявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли фармони.
  • Ўзбекистон президентининг 2020 йил 22 апрелдаги “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаъъги ПФ-5984-сонли фармони
  • Ўзбекистон президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли фармонига 2-илова. “Хорижий шахсга Ўзбекистон республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаъъги низом.
  • Ўзбекистон президентининг 2021 йил 4 майдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини янада соддалаштириш ҳамда фуқароларга пенсия ва нафақалар бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5102-сонли қарори.
  • Ўзбекистон президентининг 2021 йил 4 майдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини янада соддалаштириш, фуқароларга пенсия ва нафақалар бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5102-сонли қарори.
  • Ўзбекистон президентининг 08.04.2020 йилдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарори.
  • Ўзбекистон президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699-сонли қарори Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30-октабрдаги “Аҳолига электрон давлат хизматлари кўрсатишда шахсни идентификация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 679-сонли қарори.
  • Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28-сентабрдаги “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон республикасида рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сонли қарори.
  • Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2020 йилдаги 539-сонли “Ўз фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга оширувчи юридик шахслар, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаъъги қарори.
  • Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15-сентабрдаги 728-сонли қарорига 1-илова “Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида”ги низом.
  • Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 йилдаги “Ўзбекистон республикаси президентининг 2016 йил 28-октабрдаги ‘Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаъги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарори.
  • Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 майдаги “Ўзбекистон республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги 200-сонли қарори.
  • Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг  2021 йил 19 июлдаги “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаъъги 27773-6-сонли қарори.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.