РУ
O’Z
UZS
/
/
Экопарк яқинидаги кўчалар таъмирлашдан сўнг очилади
05.11.2024

Экопарк яқинидаги кўчалар таъмирлашдан сўнг очилади

Экопарк яқинидаги кўчалар таъмирлашдан сўнг очилади

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Ўзбекистон овози ва Ҳамид Олимжон кўчаларида олиб борилган таъмирлаш ишларининг дастлабки босқичлари якунланганини эълон қилди.

Шу кунларда коммуникация тизими, асфальт қоплама ва дренаж тизимлари янгиланмоқда, гранит плиткалар ётқизилмоқда.

Экопарк ҳудудига туташ кўчалар янги қиёфага киради. У ерда пиёдалар учун кенг майдонлар, велосипед йўлаклари ва машиналар учун параллель туриш жойлари яратилади. Тор пиёда йўлаклари ўрнига кенг ва қулай ҳудуд ташкил этилади.

Кўчада буталар билан ажратилган қисм пайдо бўлиб, нотўғри тўхтаб туриш ва қарама-қарши йўналишга чиқишнинг олди олинади. Турар жойларга кириш имконияти сақланади, аммо машиналарни нотўғри жойда қолдириш имконияти чекланади.

Боғ олдидаги асфальт ҳудуд кўкаламзорлаштирилади, у ерда янги скамейкалар, кичик архитектура элементлари ва такси йўлаклари ташкил этилади, бу эса йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратади.