РУ
O’Z
UZS
/
/
Хорижликлар учун «Оҳанглар сеҳри» концерт дастури ташкил этилди
07.11.2024 (янгиланди 07.11.2024)

Хорижликлар учун «Оҳанглар сеҳри» концерт дастури ташкил этилди

Хорижликлар учун «Оҳанглар сеҳри» концерт дастури ташкил этилди

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида «Оҳанглар сеҳри» номли концерт дастури бўлиб ўтди.

Валюта курсларини Pulbek.uzʼда кўринг

Мазкур тадбирнинг аҳамияти шундаки, 18 давлатдан ташриф буюрган юзга яқин авиакомпаниялар вакилларини миллий мусиқа санъатидаги куй наволар, оҳанглар садоси остида ўтказилган тадбир гувоҳи бўлишди.

Меҳмонларни лол қолдирган маданий кеча орқали хорижликларга институт ижодий жамоаси томонидан ўзбек миллий мусиқасининг энг олди қатордаги куй қўшиқлари жумладан, Қашқадарё–Сурхондарё бахшичилиги, катта ашула ва Муножат Йўлчиева томонидан намойиш қилинган дилтортар ижролар, айниқса барчанинг кўнглини хушнуд этди.

Мазкур тадбирлар бугун Ўзбекистонни нафақат мамлакатимизда маҳаллий меҳмонлар учун, балки хорижлик делегация вакилларини ҳам бирмунча қизиқтиришни ўзига мақсад қилган ва бу мақсад йўлида ЎзММСИ катта қадам ташлади.

Шундай экан хорижлик меҳмонлар ҳам Ўзбекистоннинг бой маданий меросини, қолаверса мусиқа ва санъат оҳангларини ёқтиришини алоҳида таъкидлади. Ҳар бир мамлакатнинг ўз мусиқаси, санъати бўлади ва мамлакатнинг жозибадорлигини кўрсатиб туради.

Бошқа бўлимлардан материаллар