31.03.2025
Марям Тиллаева жиддий мурожаат билан чиқди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Блогер Марям Тиллаева ўз обуначиларига мурожаат йўллади. У фирибгарлардан огоҳлантирмоқда.
Қайд этилишича, айни вақтда блогернинг номидан фойдаланиб, пул сўраётган киберфирибгарлар кўпайган. Улар Марям номидан аккаунт очиб, бошқаларга хабар жўнатади.
«Барчаси ҳисобрақамларим ва карталарим блокланди. Шу сабабдан пул бериб тур, дейдиганларга ишонманг. Буларнинг барчаси ёлғон. Огоҳ бўлинг», — деб таъкидлайди блогер.
Изоҳларда кўплаб обуначилар янги схемадан хабардор эканини ёзиб, нотаниш бўлганларга умуман пул ўтказмаслигини қайд этган. Айримлар худди шундай видеони кўрганини айтган.