РУ
O’Z
UZS
/
/
Ҳафта давомида ҳаво совиб боради, ёмғир ёғади
04.11.2024

Ҳафта давомида ҳаво совиб боради, ёмғир ёғади

Ҳафта давомида ҳаво совиб боради, ёмғир ёғади

Тошкент шаҳрида 4 ноябрдан 8 ноябргача кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Душанба куни эрталаб бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +25° гача кўтарилади. Ёғингарчилик эҳтимоли — 60%. Кечаси кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат +15° гача пасайиши кутилмоқда. Ёмғир ёғиш эҳтимоли — 50%.

5 ноябрь куни пойтахтда кундузи кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, ҳарорат +18 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик эҳтимоли — 60%. Кечаси ёмғир ёғиши, ҳаво ҳарорати +14 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Чоршанба куни кундузи ёмғир ёғади, ҳарорат +16 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик эҳтимоли — 90%. Кечаси кучли ёмғир ёғиши, ҳаво ҳарорати +4 даражагача пасайиши кутилмоқда.

7 ноябрь куни кундузи Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ҳаво ҳарорати +9 даражагача кўтарилади. Кечаси ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат +2° гача пасаяди.

Жума куни кундузи ҳаво кам булутли бўлади, ҳарорат +11 даражагача кўтарилади. Шанбага ўтар кечаси ҳаво ўзгариб туради, ҳаво бироз булутли бўлади, ҳаво ҳарорати +2 даражагача пасаяди.

Бошқа бўлимлардан материаллар