Кино узбек тилида – энг янги таржима кино, томоша қилиш учун энг яхши фильмлар

Кино узбек тилида – энг сара таржима кино ва янги фильмлар! Кино узбек тилида 2024 йилнинг энг қизиқарли премьералари, машҳур актёрлар ва ҳайратланарли сюжетлар билан сиз учун тайёр. Янги кино таржима узбек тилида юқори сифатда томоша қилинг ва севимли жанрингиздан завқ олинг. Toping.uz интерактив видеоконтент сервиси TelecomTV билан биргаликда сўнгги йиллардаги энг машҳур ўзбек фильмлари ҳақида маълумот беради.
- Таржима кино узбек тилида
- «Суғдиёна»
- «Фериде»
- «Фирибгар»
- «Қоракўз»
- «Олинг қуда, беринг қуда»
- «Нафс»
- «Пойга»
- «Новда»
- «Мажруҳ 2 ёхуд Мистер Америка»
- «Арслон изидан»
- «Темур»
- «Фариданинг икки минг қўшиғи»
- «Эврилиш»
- «Муҳаббат баҳори»
- «101-рейс»
- «Лондонлик келин»
- «Якшанба»
- «Абдулла Орипов»
- «Баҳодир Ялангтўш»
- «Пандемия»

Таржима кино узбек тилида
Томошабинларнинг изоҳлари ва танқидчиларнинг баҳоларидан келиб чиққан ҳолда, биз энг таниқли ўзбек фильмлари рўйхатини тузиб чиқдик.
«Суғдиёна»
Жанр: драма, мелодрама
Режиссёр: Баҳром Ёқубов
Ролларда: Сагдиана, Фаррух Соипов, Тоҳир Саидов, Рихситилла Абдуллаев, Убайдулла Омон
Ишлаб чиқилган йил: 2006 йил

Бадавлат оиланинг ўғли Рустам руҳий хасталикка чалинган. Отаси бадавлат Ботир ака уни даволатиш учун энг яхши психиатрни олиб келади. Улар касалхонада Рустамда касаллик хуружи тутган вақтга етиб келишади. Психиатр Рустам билан ёлғиз қолиб, суҳбатлаша бошлайди. Суҳбат давомида Рустамни ўз севган қизи Сўғдиёна ва унинг ўгай отасини ўлдиргани маълум бўлади. Сўғдиёна камбағал қиз эди. У қандай қилиб, Рустамнинг қалбини забт этган ва Рустам уни нима учун ўлдирган?
«Фериде»
Жанр: Мелодрама
Режиссёр: Ёлқин Тўйчиев
Ролларда: Фаррух Соипов, Гулчеҳра Эшонқулова, Фотиҳ Жалолов, Юлдуз Ҳамидова
Ишлаб чиқилган йил: 2009 йил

Фериде «Меҳрибонлик уйи»да вояга етган. У Фарҳод исмли йигитга кўнгил қўяди. Аммо йигитнинг отаси уларнинг муносабатларига қаршилик қилади. Университетга ўқишга кирган Фериде у ерда ҳам Фарҳодни учратади. Муносабатлар янада чуқурлашади. Фериде у ерда бадавлат хонадоннинг эрка қизи бўлган Наргиз исмли талаба курсдоши билан дугона бўлади. Аммо Наргиз ҳам Фарҳодга кўнгил қўяди. Натижада севги учбурчаги юзага келади. Лекин Фарҳоднинг кўнгли Феридеда эди. Фериде эса Фарҳоднинг оиласига муносиб эмасди.
«Фирибгар»
Жанр: комедия
Режиссёр: Азиз Умрзоқов
Ролларда: Муниса Ризаева, Жаҳонгир Позилжонов, Эркин Комилов, Мурод Ражабов
Ишлаб чиқилган йил: 2010 йил

Даврон ака нафси устун келиб, ноқонуний ишга қўл уради. У почта бўлимида ишлаб, нафақахўрларнинг пулларини тарқатиб чиқарди. У «пул ишлаш» ниятида ўша пулларни фоизга қарзга беради. Аммо ундан пул олганлар «чув тушиб қолдик» деган баҳона билан пулни қайтаришмайди. Даврон ака жуда қийин вазиятда қолади. Шунда маҳалладоши Нодир ўз дўстлари билан унга ёрдамга келиб, уни чув туширган ноинсофлардан, худди ўзлари каби фирибгарлик йўли билан пулларни қайтариб олишга киришади.
«Қоракўз»
Жанр: мелодрама
Режиссёр: Жаҳонгир Аҳмедов
Ролларда: Алишер Узоқов, Зарина Низомиддинова, Маҳмуд Исмоилов, Раъно Ярашева
Ишлаб чиқилган йил: 2010 йил

Фильм сценарийси бош қаҳрамоннинг бир маромдаги зерикарли ҳаётининг тўсатдан тугаши ва унинг бошига катта маъсулият тушиши билан бошланади. У ёш қиз билан танишиб ва қизнинг отаси вафот этганда унинг қарзларини ўз бойнига олиб, қизга ёрдам беради.
«Олинг қуда, беринг қуда»
Жанр: комедия, мелодрама
Режиссёр: Жаҳонгир Аҳмедов
Ролларда: Алишер Узоқов, Нигора Исмоилова, Матёқуб Матчонов, Лола Элтоева, Муҳаммадисо Абдулхаиров
Ишлаб чиқилган йил: 2011 йил

Фильмда бош ролларни Алишер Узоқов ҳамда Нигора Исмоилова ижро этишган . Нигоранинг фильмдаги ролини жудаям қойилмақом тарзда ўйнагани фильмнинг файзига файз қўшган. Таниқли актёр Мурод Ражабов кино оламидаги илк драматик образини айнан шу фильмда ижро этган. Кинода халқ дарди ўз маромида ёритилган.
«Нафс»
Жанр: мелодрама, драма, фантастика
Режиссёр: Фаррух Соипов
Ролларда: Шаҳзода, Фаррух Соипов, Улуғбек Қодиров, Муниса Ризаева
Ишлаб чиқилган йил: 2011 йил

Абдураҳмон тоғда яшайдиган оддийгина чўпон йигит бўлиб, чиройли ва садоқатли рафиқаси, камтарона ҳаёти бор эди. Аммо у телевизор кўришга жуда ҳам берилган ва соатлаб ойнаи жаҳон қаршисида ўтиради. Экрандаги ҳаёт уни ўзига жалб этади. Фильмлар, клипларни жону дили билан томоша қилади. У телевизорда кўрган машҳур юлдуз Самирга тақлид қила бошлайди. Бир куни у телевизорда гўзал бир қизни кўриб қолади ва уни қаттиқ севиб қолади. Ўзига ўзи «шу қизга эришиш учун қалбимни ҳам сотган бўлардим» дейди ва шу сўзлардан сўнг унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетади.
«Пойга»
Жанр: драма
Режиссёр: Абдувоҳид Ғаниев
Ролларда: Йигитали Мамажонов, Асал Шодиева, Матёқуб Матчонов, Шоҳида Исмоилова
Ишлаб чиқилган йил: 2013 йил

Шаҳарда пайдо бўлган «учар» лақабли пойгачи қонунга зид равишда автопойгалар уюштиради. У бир ой ичида 2 та каптивани қўлга киритади. У қидирувда бўлиб, унинг юзини ҳеч ким кўрмаган. «Учар» жуда бешафқат! У кўплаб авариялар ва инсонларнинг шикастланишига сабабчи бўлади. Бу ҳодисалар капитан Ботир Мусаев ҳудудида юз беради. Раҳбарият унга ўз ишини эплай олмаётганини айтиб, танбеҳ беради. Ўз навбатида, Мусаев қандай бўлмасин, ўша «учар» пойгачини қўлга олишга аҳд қилади.
«Новда»
Жанр: мелодрама
Режиссёр: Зулфиқор Мусоқов
Ролларда: Ғофуржон Исахонов, Раҳшона Шодиева, Наврўз Жумаев, Шаҳзода Матчонова
Ишлаб чиқилган йил: 2015

Фильмда қишлоқда истоқамат қиладиган аҳил бир оила ва ҳар бир аъзонинг алоҳида тақдири ҳикоя қилинади. Асосий қаҳрамон Рашид илк муҳаббатини учратиши, дўстлари билан орзулар қилиши фонида ўрта ва катта ёш кризисларига ҳам алоҳида аҳамият берилган. Фильмда инсоний қадриятлар тараннум этилган.
«Мажруҳ 2 ёхуд Мистер Америка»
Жанр: драма
Режиссёр: Баҳром Ёқубов
Ролларда: Севара Солиева, Баҳодир Муродов, Мирза Азизов, Хосият Ҳусанова, Асқар Ҳикматов
Ишлаб чиқилган йил: 2017 йил

Бахтиёр Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтган бокс жангларида қатнашиб ғолиб бўлган машҳур боксчи, жаҳон чемпиони! У ҳамма нарсани пул билан ҳал қилса бўлади, деб ўйлайди. Паризода эса, онаси вафот этган ва супермаркетда ишлаб, укаларини ўзи оёққа турғазаётган меҳнаткаш қиз. Бахтиёр у ишлаётган супермаркетга кириб, ёнида сўм бўлмагани учун, ўзича долларга нарса сотиб олмоқчи бўлади. Кейинчалик улар ўртасида бир қанча тушунмовчиликлар юзага келади. Бу борада томонлар қандай йўл тутишини кинони тўлиқ томоша қилиб, билиб олишингиз мумкин.
«Арслон изидан»
Жанр: жангари, драма
Сценарий муаллифи: Зарина Ширинова
Ролларда: Азиз Раметов, Улуғбек Қодиров, Бекзод Тожиев, Рустам Рихсибеков
Ишлаб чиқилган йил: 2017 йил

«Арслон» лақабли жиноятчи Жаҳа қамоқда ўз ҳаётини, ўзининг гиёҳвандлик ва одам савдосига қандай аралашиб қолгани, қилган жиноятлари ва аччиқ қисмати ҳақида ҳикоя қилиб беряпти. У билан ҳамкорлик қилган Хан орқали, бешавқат йигит Алдамирни топгани ва у орқали Ўзбекистон ҳудудига таъқиқланган наркотик моддалар олиб киришга уринганлари, бунинг асосий сабаби, ўғлининг гаровга олинганлигини айтиб ўтади. Аммо Алдамир у ўйлаган шахс эмасди…
«Темур»
Жанр: жангари
Режиссёр: Аюб Шаҳобиддинов
Ролларда: Алихан, Элёр Маҳкамов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Мирза Азизов
Ишлаб чиқилган йил: 2018

Фильм воқеалари халқаро терроризм ва унга қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилади. Картинада ватанпарварлик, хоинлик, садоқат туйғулари илгари сурилган. Тасвирга олиш ишларининг дастлабки қисми Жиззах вилоятида бўлиб ўтган.
«Фариданинг икки минг қўшиғи»
Жанр: драма, тарихий
Режиссёр: Ёлқин Тўйчиев
Ролларда: Санобар Ҳақназарова, Баҳром Матчанов, Илмира Раҳимжанова, Юлдуз Ражабова
Ишлаб чиқилган йил: 2020

Фильм 1917 йилги рус инқилобидан кейинги даврда юз берган фуқаролар уруши даврида Ўрта Осиён ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида юз беради ва бу ҳолат ушбу минтақадаги Россия мустамлакаларига тарқалади. 1920 йилга келиб эса большевиклар кучлари республикани эгаллашда ғалабага яқинлашаётган вазиятда эди.
«Эврилиш»
Жанр: драма, тарихий
Режиссёр: Ёлқин Тўйчиев
Ролларда: Ўлмас Ўраев, Баҳром Матчонов, Ботир Абдураҳмонов, Жўрабек Арзиев, Илмира Раҳимжонова, Юлдуз Ражабова
Ишлаб чиқилган йил: 2022

«Эврилиш» фильми Афғонистон уруши ҳақида бўлиб, унда Ғарб қарашлари бўйича ёритилган халқаро воқеликлар бошқа ракурсда кўрсатиб берилган. Асар қаҳрамони Рустам — Афғонистон урушига чақирилган ўзбекистонлик совет аскари. Режиссёр тарихий воқеа ва шахс тақдири ўртасидаги муносабатга алоҳида эътибор беради. Шунингдек, фильмда Совет Иттифоқининг парчаланиш тарихи, улкан бойлик орттирган Рустам ва унинг танишлари ҳаётидаги ўзгаришлар ҳикоя қилинади.
«Муҳаббат баҳори»
Жанр: мелодрама, биографик
Режиссёр: Иброҳим Расулов
Ролларда: Ҳамза Ҳасанов, Шаҳноза Ҳожимуродова, Шоҳида Исмоилова, Абдурайим Абдуваҳобов
Ишлаб чиқилган йил: 2022

Фильмда икки ижодкор — Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ва жамоат арбоби, таниқли шоир Ҳамид Олимжоннинг соф муҳаббати, ҳаёт йўллари, ижоди, айрилиқ, вафо, садоқат туйғулари ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, уларнинг соф муҳаббати, орзу ва армонлари, Ҳамид Олимжон вафотидан кейин Зулфияхонимнинг ички кечинмалари, умид ва шижоатга тўла ҳаёт йўли ўзига хос ракурсларда кўрсатиб берилган.
«101-рейс»
Жанр: ҳужжатли, драма
Режиссёр: Акром Шаҳназаров
Ролларда: Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Олег Галахов, Лола Элтоева
Ишлаб чиқилган йил: 2022

Фильм ҳақиқий воқеага асосланган. 2001 йил 11 сентябрь куни эрта тонгда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига тегишли Боэинг 757 самолёти Тошкентдан ҳавога кўтарилди. Манзил Ню-Ёрк шаҳри бўлган эди. Тажрибали учувчи Зариф Саидазимов нафақага чиқишдан олдинги охирги парвоз унинг фаолиятидаги энг қийин парвоз бўлишини ҳозирча билмайди.
«Лондонлик келин»
Жанр: комедия
Режиссёр: Аҳад Қаюм
Ролларда: Аҳад Қаюм, Хосият Ҳусанова, Умид Шодмонов, Мавлуда Ҳикматова
Ишлаб чиқилган йил: 2023 йил

Она ўғлини уйлантиришини айтиб, дугоналарига мақтаниб қўйган. Аммо битта ёмон томони бор, ҳали келин топилмаган. Тўйхона ҳам, сана ҳам аниқ. Бундан ўғилнинг эса умуман хабари йўқ. Шунда бўлажак куёвни кўндиришга тоғаси киришади. Бош роль ижрочиси Аҳад Қаюмни олдинда турли-туман қизиқарли саргузаштлар кутиб турарди.
«Якшанба»
Жанр: драма
Режиссёр: Шокир Холиқов
Ролларда: Абдурахмон Юсуфалиев, Роза Пиязова
Ишлаб чиқилган йил: 2023

Ушбу фильм пастгина сўрили, пахса деворларида кашта, сўзаналар илинган, деворларида токчалари бўлган, борганимизда янги соғилган қаймоғи олинмаган сутга нон тўғраб берадиган бобо бувиларимиз, бизнинг болалигимиз ҳақида...Унда биз болалигимизни кўрамиз, қишлоқнинг оддийгина бахтли хонадонини кўрамиз. Ушбу фильм янгиланиш даври ва ўтмиш ўртасидаги кураш ҳақида.
«Абдулла Орипов»
Жанр: драма, биографик
Режиссёрлар: Музаффархон Эркинов, Жаҳонгир Каримов
Ролларда: Жасурбек Абдуманнопов, Шодмонқул Саломов, Қудратилла Бурхонов, Райҳон Асадова
Ишлаб чиқилган йил: 2023

Фильмда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони соҳиби Абдулла Ориповнинг болалиги, талабалик даври, илк ижодий ютуқлари, шоир сифатида шаклланиш жараёни ва у орқали кечирган ҳиссиётлари тасвирланади. Бундан ташқари фильмда шоирнинг севгиси, машҳурликка эришиш йўли, машаққату қийинчиликларга қарамай ижоддан чекинмагани ва АҚШда кечган ҳаётининг сўнгги йиллари ҳам ўз аксини топади.
«Баҳодир Ялангтўш»
Жанр: тарихий, жангари
Режиссёр: Жаҳонгир Аҳмедов
Ролларда: Беҳзод Муҳаммадкаримов, Боир Холмирзаев, Тоҳир Саидов, Ҳабибулла Низомов
Ишлаб чиқилган йил: 2024

«Баҳодир Ялангтўш» фильмида Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади. Картинада асосан, Ялангтўшнинг моҳир ҳарбий саркардалиги ҳамда унинг саройида бўладиган фитналарга урғу берилган.
«Пандемия»
Жанр: драма, ҳужжатли
Режиссёр: Абу Толиб Адамқулов
Ролларда: Хуршид Тўхтаев, Саидкомил Умаров, Матёқуб Матчонов, Айсанем Юсупова
Ишлаб чиқилган йил: 2024

Фильмда коронавирус фожиаси фонида баъзи тақдирлар кўрсатилади. Масалан, икки севишганнинг ҳаётини касаллик қанчалик ўзгартиргани ва қандай оқибатга олиб келгани, коронавирусга қарши курашиш учун масъул шахсларнинг ишдаги ва шахсий ҳаёти қанчалик ўзгаргани, шунингдек, нафақага чиққан шифокорнинг бошидан кечирганлари ва бошқалар ҳақидаги ҳар бир хикоя таъсирлантиради.
