Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди


Хоккейчиларнинг жаҳон чемпионатидаги дебюти муваффақиятли якунланди.
Арманистоннинг Ереван шаҳрида хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион ўйинлари якунланди.
Ўзбекистон миллий жамоаси мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллади.
Хоккейчилар Кувайтни 13:3, Эронни 20:0, Индонезияни 26:1 ва Малайзияни 18:3 ҳисобида мағлуб этиб, Арманистонга буллитлар ҳисобида 2:3 ҳисобида ютқазди. Бироқ, тўпланган очколар мусобақада 1-ўринни қўлга киритиш учун етарли бўлди.
Энди Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси 2026 йили жаҳон чемпионатининг III B дивизионида иштирок этади.
Ўзбекистон тарихидаги илк миллий жамоа таркиби ўзбек хоккейининг ёш тарбияланувчилари ва Тошкентнинг «Ҳумо» клубида ўйнаш тажрибасига эга бўлган бир қатор россияликлардан тузилди.