Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Эркакларга нима совға қилиш мумкин: улар учун энг зўр совғалар
02.12.2024 (янгиланди 06.12.2024)

Эркакларга нима совға қилиш мумкин: улар учун энг зўр совғалар

Эркакларга нима совға қилиш мумкин: улар учун энг зўр совғалар
Муаллиф

Янги йил яқинлашмоқда - бу вақтни савдо марказларининг тезда бўшаб қолаётган дўкон расталарида навбат кутиб эмас, балки меҳмондорчиликда ёки яқинлар даврасида ўтказган маъқул. Демак, совғаларни олдиндан сотиб олишга тўғри келади. Тоping.uz сиз бошингизни қотириб ўтирмасизлигингизни ўйлаб, дўстларингиз, йигитингиз, турмуш ўртоғингиз, ака-укангиз, ўғлингиз ёки отангиз учун совғалар тўпламини тузди. Ушбу совғаларнинг ҳаммасини кўпгина эркаклар ҳақиқатан ҳам пинҳона хоҳлашади – бу таҳририятимиз ходимларида синаб кўрилган.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ўйин приставкаси

Бир қарашда консоллар кўпдек туюлади, аммо ҳаммаси оддий. Бозорда учта етакчи - Sony, Nintendo, Microsoft консоллари мавжуд. Nintendo Switch моделини ишлаб чиқаради - у портатив ҳисобланади, яъни аккумуляторда ҳам ишлайди ва уни сафар пайтида олиб юриш мумкин, яна стационар модели ҳам (док-станция орқали телевизорга уланади) бор.

Монитор ёки телевизорга улаш мумкин бўлмаган Switch Lite чўнтак версияси ҳам мавжуд. Приставкага эксклюзив ўйинлар (Zelda, Маrio сериялари) ҳам, шунингдек, “Ведьмака” ва Wolfenstein каби машҳур хитлар ҳам киради. “Темир”ининг бўшлиги, графиканинг бошқа консолларга қараганда заифлиги унинг камчилигидир. Камига ўйинларнинг нархи юқори, аммо бу бошқа приставкаларга ҳам тегишли.

Microsoftда Xbox oиласининг иккита Series S вa Series X консоллари мавжуд. Биринчиси арзонроқ ва заифроқ, иккинчиси эса сониясига 60 кадрда 4Кни қўллаб-қувватлайдиган флагмандир. Аммо Хboxда барча ўйинлар S ва Х учун ишлайди. Муҳим бонуси – Game Pass хизматига обуна бўлиш орқали ўйинларда сезиларли даражада тежаш мумкин. Бу худди Хbox учун Netflixга ўхшайди: унчалик катта бўлмаган тўлов эвазига лойиҳаларнинг катта тўпламига кириш имконига эга бўласиз ва у мунтазам равишда тўлдириб борилади.

Xbox Series X (қора) ва Series S (оқ)

Sony яқин вақтдан буён PlayStation 5 ва  PlayStation 5 Pro 5 каби иккита приставкани чиқариб бошлади. Хbох билан бўлгани каби, барча ўйинлар ҳам PS5 да, ҳам PS5 Proда чиқарилади. Иккинчи модель анча қиммат, аммо бу ҳозирги вақтда энг кучли консол - яхши телевизор мавжуд бўлса, тасвир ҳақиқатан ҳам қизиқарли бўлади. Модель диск юритгичсиз сотилишини ҳисобга олинг - уни алоҳида харид қилиш керак бўлади. Оддий PS5 ҳам симли, ҳам симсиз версияларда мавжуд.

PlayStation 5 Pro (чапда) ва оддий PlayStation 5 (ўнгда)

Конструктор

Бу асло ҳазил эмас: ЛЕГО - айниқса, Technic серияси фақат болаларга мўлжалланмаган. Шундай катта ва мураккаб моделлар борки, уларни ясаш вақтида эркаклар бир неча оқшомни табассум билан ўтказиб юборишади. Деталларнинг аъло даражада мослашуви, йиғишнинг ёқимли жараёни ва кўпинча муқобил моделни ҳам йиғиш мумкин.

Lego Technic - айниқса, агар турмуш ўртоғингиз техника ва конструкторлар билан шуғулланса, бу ажойиб совға.

Қаҳва машинаси

Бу ҳар томонлама ёқимли совға. Инсон ҳар куни эрталаб ҳадя қилинган қаҳва машинасини ёқади ва, албатта, беихтиёр унга бундай совғани ким берганини ўйлайди.

De’Longhi - ушбу бозорда етакчи брендлардан бири ҳисобланади. У ҳам чўнтак кўтарадиган моделларни, ҳам энг яхши версияларни ишлаб чиқаради. Шунингдек, капучино учун бебаҳо нарса - сут кўпиртиргичини сотиб олишни маслаҳат берамиз. Қаҳвахўрларнинг айтишича, ичимликнинг таъми машинага жуда боғлиқ; аммо инсон оддий эрийдиган қаҳвага ўрганиб қолган бўлса, ҳатто энг арзон модель ҳам ўзгача таассуротлар тақдим этади.

Қулай нархларда исталган бюджетга қаҳва машинасини танлаш мумкин 

Ақлли соатлар

Барча даврларда ҳам соат ўзига хос совға бўлган - бу эгасининг индивидуаллиги ва характерини таъкидлайдиган муҳим аксессуар. Смарт соатлар учун кўплаб турли хил циферблатлар ва тасмалар шунчаки эмас – уларнинг ҳамммаси ўзига хос қиёфа яратишга мўлжалланган.

Apple Watch Series 10

Apple Watch Series 10 ни харид қилиш

Ақлли соатлар ғамхўрликка ишора тарзидаги совға ҳам бўлиши мумкин. Биринчидан, жисмоний фаоллик трекинги - Apple Watch кўпгина кўрсаткичларни кузатиб боради ва қадамлар, калориялар, пульс ва бошқа параметрларни яхши ҳисоблайди. Иккинчидан, соат билан одам хабарномаларни ўтказиб юбориши қийин - бизнинг давримизда эса доим алоқада бўлиш жуда муҳим.

Apple Watch Ultra 2

Apple Watch: бошланғич SЕ (40 ва 44 мм дисплей), асосий Series 10 (42 ва 46 ммли дисплей) ва Ultra (1 ва 2-авлодлар) каби учта линияга бўлинади. Охирги модель тоғда хайкинг, альпинизм, дайвинг ва бошқа экстрим ҳамда жиддий спорт турларига мўлжалланган. SЕ ёки Series 10 ни эса бюджетдан келиб чиқиб танлаш лозим. Series 10 нинг муҳим афзалликлари қаторига Always On функциясини киритамиз - соат учун муҳим бўлган дисплей ҳар доим ёнади. Шунингдек, 10-серияда ЭКГни ўқиш мумкин.

Apple Watch Ultra 2 харид қилиш

Ақлли овоз кучайтиргич

Бундай буюмлар уйдаги фойдали аксессуарга айланди, ҳар ким ундан ўзича фойдаланади. Масалан, овоз кучайтиргич болаларга эртаклар айтиб бериши ва дунёнинг тузилиши ҳақидаги саволларга жавоби билан асқотиши мумкин (одатда ота-оналар бунга жавоб беришга ҳаракат қилади, лекин ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди), катталар эса ундан янгиликлар манбаи, мусиқий проигриватель (патефон пластинкасидан овоз чиқарадиган аппарат) ва ақлли уйни бошқариш маркази сифатида фойдаланадилар.

“Яndeks. Midi” станцияси

“Яндекс. Станцияси” бир маҳсулот сифатида бошланиб, энди бутун бир оилага айланди. Кичик “Мини” модели ақлли тизимлар билан танишишга тўғри келади, “Миди” унчалик ҳам ёмон бўлмаган овозга эга бўлди (24 Вт), “Макс”ни асосий эътибор мусиқага қаратилганда энг яхши модель деб ҳисоблаш мумкин, “Дуо Макс” эса – бу дисплей ва ажойиб овозга эга тўлиқ уй мультимедиа марказидир.

Айтганча, “Яндекс. Станцияси” фақат мусиқа ҳақида эмас. Қурилма уйнинг тўлақонли бошқарув пульти ҳисобланади. Ақлли розетка ва чироқларни оддий овозли буйруқ ёки сценарий бўйича ёқиш ва ўчириш қулай.

Смартфон

Бу ерда ҳаммаси осон: смартфон том маънода кўпчиликнинг ҳаётидаги асосий буюмга айланди. Шундай экан, у ишончли, тезкор, қулай ва замонавий бўлиши керак. Бундай сифатлашларни айтганда хаёлимизга энг аввало Apple, Samsung, Xiaomi каби йирик брендларнинг қурилмалари келади.

iPhone 16 Pro

Ҳар қандай iPhone модели - бу мукаммал йиғиш, сифатли материаллар ва тизимнинг равон ишлашидир. Сентябрь ойида Apple iPhone 16, 16 Plyus, 16 Pro ва 16 Pro Мах каби тўртта моделдан иборат янги линияни тақдим этди. Дастлабки иккита смартфон - суратга ва видеога олишнинг алоҳида илғор имкониятларига зарурат сезмаганлар учун ажойиб вариант. Pro - версиялар эса ўта кучли “темир” ва ҳақиқатан ҳам ҳайратга солувчи камераларга эга эътирозсиз смартфонлардир. Тўрттала қурилма ҳам суратга олишни янада қулайлаштирадиган янги Сamera Control тугмасига эга. Агар совғани олувчи аввал ҳам Apple смартфонларидан фойдаланган бўлса, мазкур iPhone таассуротларини янгилайди.

Самсунг ҳам бундан ортда қолмаяпти. Galaxy S23 FE моделлари ҳозиргача машҳур муҳим бўлиб қолмоқда, Galaxy S24 эса эндиликда эгасини яна узоқ йиллар хушнуд қиладиган флагман ҳисобланади.

Агар ишбилармон инсонга совға қилишни режалаштираётган бўлсангиз, Ultra версиясига эътибор беринг - у S Pen стилуси билан бирга чиқади ва бу тезкор қайдлар, чизмалар ёки тақдимот слайдлари, тасвирларни тузатишда жуда қулай воситадир.

Samsung Galaxy Z Flip 6

Ҳақиқий ноодатий гаджетларнинг ишқибозлари учун эса мослашувчан экранли моделлар мавжуд. Улар аллақачон бир неча авлодни алмаштирди. Galaxy Z Flip 6  модели шаклига кўра, худди 15-20 йил олдинги уяли телефонлар каби “йиғма каравот” ҳисобланади. Galaxy Z Fold модели эса гўё китобдек тахланади ва тўлиқ ҳажмли кичик планшет ҳосил бўлади. Бундай экранда китоб ўқиш, фильм томоша қилиш ва катта ҳажмли хабарлар ёзиш жуда қулай. Аммо энг муҳими - Fold ҳам, Flip ҳам янгилик ҳиссини беради. Бу ҳали ҳам камёб ва имижли смартфонлар бўлиб, улар атрофдагиларнинг эътиборини тортади ва ўзаро таъсирдан янги ҳиссиётлар бахш этади.

Агар совға олувчи қулайликни қадрласа, Xiaomi 14 ёки Xiaomi 14T Pro моделларидан жуда мамнун бўлади. Хитой бренди аллақачон бошқа компанияларга нисбатан арзон нархларда ажойиб қурилмалар ишлаб чиқарувчи сифатида ўзини намоён қилди. Модел 4 Snapdragon 8 Gen 3 флагман чипида ишлайди ва 8, 12 ёки яхлит 16 GB оператив хотирасига эга, ички хотира эса 1 ТB гача бўлиши мумкин. Шу билан бирга, смартфон етарлича ихчам - ОLED-экранининг диагонали 6,3 дюймни ташкил қилади.

Xiaomi 14

Шу йилнинг сентябрь ойида чиқарилган Xiaomi 14T Pro - каттароқ девайс ҳисобланади. Унинг ичида MediaTek Dimensity 9300+ чипи ва 12 ёки 16 GBли оператив хотира мавжуд. Бундай ишланма бир неча йилга етади. Ва, албатта, ҳар бири 50 MPга тенг иккита сенсорли (асосий ва телефотосурат учун) камералар мавжуд, шунингдек, 12 мегапикселли ультра кенг сенсор бошқа флагманлар даражасида суратлар олади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.