ФИФА рейтинги. Ўзбекистон миллий жамоаси нечанчи ўринда?
ФИФА расмий сайти ноябр ойидаги миллий жамоаларнинг ўйинларидан кейин рейтингни янгилади.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ўтган ойда Эрон (0:0) ва БААга қарши ўйиндан (1:0) кейин икки поғонага юқорилаб, 58-ўринга кўтарилганди. Ноябр ойида эса Қатар (2:3) ва КХДР (1:0) билан учрашувдан кейинги янги рейтингда ҳам шу ўринда қолишди.
Қайд этиш жоиз, 58-ўрин миллий жамоамизнинг сўнгги 8 йилликдаги энг яхши натижа саналади. Бунгача «Оқ бўрилар» Самвел Бабаян мураббийлигида 2016 йилда ФИФА рейтингида 48-ўринни қайд этганди.
Сречко Катанец шогирдлари 2023 йилни 68-ўринда якунлаган бўлса, Қатарда ўтган Осиё кубогидан кейин 66-ўринга кўтарилганди. Март ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ҳонгконгга қарши ЖЧ-2026 2-саралаш босқичидаги ғалабалардан кейин (2:0, 3:0) Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқичи ва Осиё кубоги-2027га йўлланмасига эга чиқиб, рейтингда 64-ўринга юқорилаганди.
ЖЧ-2026 2-саралаши доирасидаги Туркманистон (3:1) ва Эрон (0:0) билан ўйинлардан кейин вакилларимиз яна икки поғона юқорилаб, 62-ўриндан жой олган, июл ойида эълон қилинган рейтингда эса 61-ўрин, сентябрда яна бир поғона юқорилаганди.