Севинчка: блогер, ёш она. Instagram юлдузи ҳақида барча маълумотлар ва можаро тафсилотлари
Севинч Садуллаева ёки Севинчка — ўзбекистонлик блогер. Ёшлигига қарамай, қиз кўп нарсаларга эришди, афсуски, улар орасида салбийлари ҳам бор. У Instagram орқали машҳур бўлиб, она бўлди ва қонун билан муаммоларга дуч келди. Қуйида Севинчнинг мураккаб биографияси билан танишинг.
Севинч Садуллаева: биографияси
Туғилган санаси: 2001-йил 20-ноябрь
Буржи: Чаён
Туғилган жойи: Янгийўл
Севинч Ўзбекистонда туғилган, аммо оиласи билан Туркияга кўчиб ўтган. У ерда араб мактабининг 7-синфини тамомлаган. Кейин оиласи яна ватанига қайтишга қарор қилди ва Севинчни 62-мактабга ўқишга қабул қилишди.
Болалигидан Садуллаева қайсарлиги билан ажралиб турарди: мактабда қўлидан келганча ўқирди, дарсларни қолдирар ва директор олдида бобоси адвокатлиги, унга озор берган катталардан ҳимоя қилиши мумкинлигини айтиб, турли ҳикоялар ўйлаб топарди.
Шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб, атрофидагилар уни оддий қиз эмаслиги ва келажакда турли қийинчиликларга дуч келишини айтган эди. Шундай ҳам бўлди.
Севинч Садуллаева: шахсий ҳаёти
Тўй ва ҳомиладорлик
Ўзбек оммавий ахборот воситалари манбаларига кўра, Садуллаева сирли бир эркакка турмушга чиққан, аммо унинг шахси ҳалигача ошкор қилинмаган. Ушбу никоҳ узоқ давом этмаган.
Шунга қарамай, блоггер бир қиз фарзанд кўришга улгурган. Садиа исмли қизалоқ 2020-йилда туғилган. Қизалоқнинг отаси оилани можароли тарк этган ва ўшандан бери жуфтлик алоқада эмас. Ҳозирда Севинч қизини ёлғиз тарбиялайди. Instagram юлдузи оналик масъулияти унга жуда оғир тушаётгани, ота-онаси ёрдам бермаганида таслим бўлишини тан олган.
Севинч ва Instagram
Садуллаева Instagram'да 2021-йилда машҳур бўла бошлаган. Ўша пайтда у ўзини турмуш тарзи (лайфстайл) блогери сифатида кўрсатиб, дунё бўйлаб саёҳатлари ҳақида постлар қўйган.
Бугунги кунда эса Севинч модел, вайнер ва видеороликлар муаллифи сифатида танилган. Видеороликларнинг бош қаҳрамонлари у ва унинг йигит дўсти Асад бўлиб, у ҳам блогер сифатида машҳур. Томошабинлар икки гуруҳга бўлинган: баъзилари жуфтликни севиб кузатса, бошқалари уларнинг контентини танқид қилиб, ахлоққа зид деб билади.
Лекин унинг ижодига бефарқ қолганлар йўқ – Садуллаеванинг Instagram саҳифасида 500 мингдан ортиқ, Телеграм каналида эса қарийб 10 минг обуначиси борлиги бежизга эмас. Бу рақамлар эса кун сайин ошса ошмоқдаки, ҳеч камайгани йўқ!
Севинч Садуллаева: қамоққа олиниши
2022-йилда Севинч катта можаронинг сабабчисига айланди. Сабаб — унинг “вульгар” (очиқ-сочиқ) видеороликлари бўлди, бундай ҳолат давлат идораларининг аралашувига сабаб бўлди.
Бир видеода Садуллаева шаҳар бўйлаб очиқ кийинган ва оёқларини кўп қисмини кўрсатган ҳолда айланиб юради, бошқа видеода эса йигитига бошини жемпер ичига тиқишга рухсат беради. Ушбу контентга қарши бўлган ота-оналар кўплаб шикоятлар ёзишган ва ёш юлдузни жазолашни талаб қилишган.
Тошкент шаҳар суди мажлисида ушбу видеолар мамлакат ахлоқий қадриятларига зид деб топилди. Садуллаева жамоат тартибини бузганликда айбдор деб топилиб, 183-модда асосида 5 сутка маъмурий ҳибс жазоси тайинланди.
Аммо Севинч суд ҳукмидан норози бўлиб, апелляцияга берди. Бу сафар ўз услубидан воз кечиб, кечирим сўради ва жазони енгиллаштиришни сўради. Суд блогернинг аризасини кўриб чиқиб, жазони 5 кундан 4 кунга қисқартирди. Шунингдек, унга психологик терапия, малака ошириш курслари ва ҳақиқий иш топиш топширилди.
Севинч ва Ойдинахон Қодиралиева билан можароси
2023-йил сентябрь ойида Садуллаева яна янгиликлар сарлавҳаси марказида бўлди. Бу сафар у бошқа бир блогер билан келишмагани сабабли “дуел” белгилади. Садуллаева ва Қодиралиева Наманганда учрашиб, ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилишга ҳаракат қилишди.
Оқибатда интернетда Севинчнинг “касбдоши”га ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Блогер буни ёлғиз эмас, балки “қўллаб-қувватловчи гуруҳи” билан амалга оширган. Кейин эса, гўёки энг машҳур жангари фильмлар қаҳрамонларидек, полициядан автомобил ёрдамида яширинмоқчи бўлган.
Кейинчалик жабрланувчи Қодиралиева Севинч бир неча марта келиб, унга жисмоний зарар етказганини айтиб берди. Биринчи сафар блогер ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга қўрқди, лекин иккинчи сафар жасорат топди. Чунки бу воқеада унинг онаси ҳам жароҳат олган эди.
“Севинч келганида, онам мени ҳимоя қилишга ҳаракат қилди. У бачадон миомасини олиб ташлаш бўйича операциядан кейин эди, аммо содир бўлган ҳодиса туфайли унинг чоклари очилиб кетди”, – деб шикоят қилди жабрланувчи.
Севинч Садуллаева устидан тергов бошланди. У бир неча дугоналари билан бирга тергов изоляторига жойлаштирилди.