верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Об-ҳаво маълумоти: 10–12 февраль кунлари ҳарорат пасаяди
08.02.2025 (янгиланди 08.02.2025)

Об-ҳаво маълумоти: 10–12 февраль кунлари ҳарорат пасаяди

Об-ҳаво маълумоти: 10–12 февраль кунлари ҳарорат пасаяди

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 февралда 5-10° совуқ, 11-12 февралда 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 10-11 февралда 0-5° илиқ, 12 февралда 2-7° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10 февралда 5-10° совуқ, 11-12 февралда 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; 11-12 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10 февралда 2° совуқ-3° илиқ, 11-12 февралда 0-5° совуқ кундузи 10-11 февралда 0-5° илиқ; 12 февраль 2-7° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ, кундузи 10 февралда 2-7° илиқ; 11-12 февралда 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 февралда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; 11-12 февралда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.