«Ўргимчак одам 4» қачон премьера қилиниши маълум бўлди
«Ўргимчак одам» фильмининг тўртинчи қисми қачон премьера қилиниши маълум бўлди. «The Hollywood Reporter» нашрининг хабар беришича, кинокартина 2026 йил 26 июлда жаҳон прокатига чиқарилади.
Қайд этилишича, актёр Том Ҳолланд Питер Паркер ролига қайтади. Фильм Марвел ва Сонй киностудиялари томонидан назорат қилинади. Суратга олиш ишлари 2025 йилнинг ёзида бошланади. Кинокартина режиссёри Дестин Даниел Креттон («Шанг-Чи ва ўн ҳалқа афсонаси») бўлади.
Янги «Ўргимчак одам» трилогияси 2017 йилда бошланган. Барча фильмлар умумий ҳисобда 3,9 миллиард доллар даромад кўрган. Бундан ташқари, Тоби Магуайр (2002−2007) ва Эндрю Гарфилд (2012, 2014) иштирокида ҳам «Ўргимчак одам» фильмлари мавжуд.