Фото: Сидни Суини янги роль учун боксчига айланди
«Эйфория» сериали юлдузи Сидни Суини ижтимоий тармоқларда ўзининг янги лойиҳаси — боксчи Кристи Мартин ҳақидаги спорт биографик фильмининг биринчи кадрларини эълон қилди.
Суратда Суини ўзининг мушакларини ва маллет услубидаги соч турмагини намойиш этган.
«Сўнгги бир неча ой давомида мен рингда ҳам, ундан ташқарида ҳам курашган ажойиб аёл — ҳақиқий чемпионнинг тарихини ҳикоя қилиш учун машғулотларга берилиб кетдим.
Унинг ҳаёт йўли матонат, куч ва умиднинг исботидир. Унинг ўрнида туриб, сизлар билан унинг таъсирчан тарихини бўлишиш мен учун катта шарафдир. Кейинчалик кўпроқ маълумот берамиз,» — деб ёзди актриса.
Фильмни Девид Мишо («Қирол») суратга олади. Сюжет «Бокс шон-шуҳрат зали»га киритилган биринчи аёл бўлган Кристининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Мартин, шунингдек, «Роккининг аёл версияси» деб ҳам аталган.
Фильмда Бен Фостер, Мерритт Уивер ва Кети ЎБраен иккинчи даражали ролларни ижро этишади. Фильмнинг аниқ чиқиш санаси ҳали маълум эмас.