Фото: Тошкентдаги энг қиммат бир хонали хонадон. Унинг ижараси учун $1900 тўлаш керак
OLX эълонлар сайтида турли қизиқарли постларни учратиш мумкин. Ушбу хабар орқали эътиборингизга Тошкент шаҳридаги энг қиммат бўлиб турган бир хонали хонадонни тақдим этамиз.
Эълон муаллифига кўра, 35 кв/м майдонга эга эга хонадон Тошкент марказидаги Nest One турар-жой мажмуасида жойлашган. Айни вақтда уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва у тез орада фойдаланишга топширилади.
Уй эгаси хонадонда кондиционер, музлаткич, кир ювиш машинаси, телевизор ва Wi-Fi бўлишини маълум қилган. Ошхонанинг ўзи 10 кв/м майдонга жойлашган. Атрофда эса мактаб, боғча, ресторанлар ва савдо маркази мавжуд.
Ушбу қимматбаҳо бир хонали хонадон учун 1900 доллар ижара тўлови сўралмоқда. Эълон муаллифи бу манзил янги уй қидираётганлар учун идел бўлишини айтган ва жиддий таклифга эга бўлмаганлардан безовта қилмасликни сўраган.