10.10.2024
Доллар курси кетма-кет пасаймоқда
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Америка валютасининг сўмга нисбатан курси қарийб 10 сўмга пасайиб, 12 768,30 сўмни ташкил этди.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пасайди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Регулятор Америка валютасининг расмий курсини 12 768,30 сўм этиб белгилади. Кун давомида курс 9 сўм 70 тийинга пасайди.
7-октабр куни доллар курси учинчи марта рекорд даражани қайд этиб, 12 794,88 сўмни ташкил этди. Бунгача доллар курси 4 октябрь ва 2 октябрь кунлари рекорд даражани қайд этганди.