Ўзбекистон медиа футболи бўйича жаҳон чемпионатига чиқди
Тошкентнинг Unwanted Boys футбол клуби медиа футболи бўйича жаҳон чемпионатига чиқди.
Бир гуруҳ блогерлардан иборат Unwanted Boys футбол клуби Ўзбекистон номидан медиа футболи бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Kings World Cup Nations мусобақасининг нокаут босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилган. Унда Ўзбекистон Саудия Арабистони билан рақиб бўлиши аниқ бўлди.
Қуръа ташлаш маросимини испан футболи афсоналаридан бири Жерар Пике амалга оширган. У жонли эфирда Ўзбекистон жамоаси етакчиси Ислом Абдужабборов билан ҳам суҳбатлашган.
Қироллар Миллатлар Жаҳон чемпионати 1–12 январь куни Италияда ўтказилади. Унда 16 та жамоа қатнашмоқда. Ҳар бир ғолиб кейинги босқичга ўтади. Финал учрашуви Туриндаги Ювентус стадионида ўтказилади.