Гвардиола Ҳусановнинг келажаги ҳақида гапирди: у қайси жиҳатини кучайтириши керак?


«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Нюкасл»га қарши тўлиқ ҳаракат қилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Ҳусанов учун «Челси»га қарши ўйин қийин бўлди. Бироқ у келажакда буюк футболчига айланиши мумкин. Бу унинг ўзи учун ҳам, жамоамиз учун ҳам ажойиб ҳолат. Унинг потенциали аниқ сезилмоқда.
Абдуқодир бирга-бир вазиятларда жуда тажовузкор, тўп билан яхши муомала қилади ва юқори тезликка эга. Аммо унга қарор қабул қилиш борасидаги кўникмаларини ривожлантириш лозим. Бу эса тажриба ва ёш билан боғлиқ жараён.
У жамоага тез мослашди. Майдон ташқарисида эса камгап ва тортинчоқ», — дейди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
Маълумот учун, «шаҳарликлар» «Нюкасл»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколарини 44 тага етказди. Ҳозирда «Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Гвардиола жамоаси навбатдаги ўйинини «Реал Мадрид»га қарши ўтказади. Дастлабки баҳсда «қироллик клуби» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.