Муниса Ризаева бўлажак фарзандининг жинсини маълум қилди
Хонанда Муниса Ризаева айни пайтда турмуш ўртоғи Арсений Мороз билан Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида истиқомат қилмоқда.
Жуфтлик Аргентинани бир нечта сабаб билан танлаганини маълум қилганди. Бунинг асосий сабаби Арсенийнинг хоҳиши ва мамлакатдаги тиббиёт хизматларидир.
26 октябрь куни эълон қилинган видеода Муниса чақалоқнинг жинсининг тестини эълон қилди. Унда ҳомиладорлик даврида кузатилаётган ҳолатлар ҳақида гап боради.
Жумладан, қорин шакли, токсикоз, бошқоронғулик ва бошқа бир қанча факторларга қараб, чақалоқ жинси аниқланади. Хонанда 6 та саволга жавоб берган.
Ризаева 3 марта ўғил бола, 3 марта қиз болага овоз берган. Видео изоҳларида эса қўшиқчи катта эҳтимол билан қиз фарзанд кутаётганини тахмин қилишмоқда.