27.11.2024
Тошкентда олтита автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Тарас Шевченко кўчаси бир ойга барча транспорт турлари учун ёпилиши муносабати билан ушбу ҳудуддаги автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди.
У ерда гастрономик кўча яратиш бўйича қурилиш ишларининг иккинчи босқичи давом этмоқда.
Қуйидаги автобус йўналишлари 27 ноябрдан 25 декабргача чизмада кўрсатилганидек ҳаракатланади:
- 16, 26, 37, 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчалари орқали ўзгартирилади;
- 22, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча Нукус, Ойбек, Шахрисабз кўчалари орқали ўзгартирилади.
Таъкидланишича, бунинг оқибатида қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари амалдаги вақтлардан ортиб кетиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.