Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Иссиқкўлдаги тўртта панционат Ўзбекистонга берилди
02.10.2024

Иссиқкўлдаги тўртта панционат Ўзбекистонга берилди

Иссиқкўлдаги тўртта панционат Ўзбекистонга берилди
Муаллиф

Барча объектлар аввал эгалик қилган инвесторларга 49 йилга ижарага тақдим этилди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги курорт ва дам олиш масканлари тўғрисидаги келишувни тасдиқлади.

Битим Садир Жапаровнинг июль ойидаги Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланганди. Унга кўра, Иссиқкўл соҳилидаги тўртта панционат аввал эгалик қилган ўзбекистонлик инвесторларга 49 йилга ижарага берилади.

Хусусан, қуйида рекреацион объектлар ва уларга мулк ҳуқуқини амалга оширувчи компаниялар келтирилган:

  • «Дилором» — «Асакабанк»;
  • «Олтин қумлар» — Тошкент механика заводи;
  • «Роҳат» — «Ўзмиллийбанк»;
  • қурилиши тугалланмаган «Бўстон» мажмуаси — «Ўзсаноатқурилишбанк».

Инвесторлар объектларни 3−4 юлдуз даражасида реконструкция қилишлари, шунингдек, ходимларининг камида 80%и Қирғизистон фуқароларидан иборат бўлиши керак. Ҳар бир объект учун тахминий инвестиция миқдори $15−20 млнни ташкил этади.

Битимнинг бажарилиши учун жавобгарлик Давлат активларини бошқариш агентлиги зиммасига юкланади. Ташқи ишлар вазирлигига Қирғизистон ҳукуматига шартноманинг кучга кириши учун тартиб-таомилларнинг бажарилиши тўғрисида билдиришнома юбориш топширилди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.