Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
2025 йилнинг ёзидан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд ҳаракати бошланади
07.11.2024

2025 йилнинг ёзидан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд ҳаракати бошланади

2025 йилнинг ёзидан Тошкентдан Иссиқкўлга поезд ҳаракати бошланади

Ўзбекистон темир йўллари Туркманистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон билан юк ташувларини амалга оширишда тарифларни пасайтиришга келишиб олди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Валюта курсларини Pulbek.uz’да кўринг

5−6 ноябрь кунлари Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар темир йўл транспорти бўйича кенгашнинг 81-йиғилиши ўтказилди.

Унинг доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Эрон темир йўл маъмуриятлари билан учрашди.

Хусусан, Туркманистон темир йўллари агентлиги раиси Азат Атамурадов билан юк ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл ташишлар учун тарифларни узайтириш, юк ва йўловчи вагонлар паркини модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Транзит ташиш ҳажмини ошириш учун рақобатбардош тарифларни жорий этиш ва вагонлардан самарали фойдаланишни оширишга келишилди.

Беларус темир йўллари раҳбари Валерий Веренич билан бўлиб ўтган учрашувда юк вагонларидан самарали фойдаланишни кенгайтириш учун ҳамкорликда маркетинг ўрганишларини амалга оширишга келишилди.

Тадқиқотлар доирасида бозор эҳтиёжларини аниқлаш ва юк ташиш самарадорлигини ошириш амалга оширилади. Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Беларус темир йўл маъмуриятлари ўртасида англашув меморандуми имзолашга келишилди.

Эрон темир йўллари бошқарув раиси Жаббор Али Закери иштирокидаги музокаралар мавзуси икки давлат ўртасида юк ташиш ҳажмини ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўлди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.