верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистонда халқаро даражадаги санъаткорларнинг концертлари ташкил этилади
10.02.2025

Ўзбекистонда халқаро даражадаги санъаткорларнинг концертлари ташкил этилади

Ўзбекистонда халқаро даражадаги санъаткорларнинг концертлари ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Унда президент туристик марказларда халқаро даражадаги санъаткорларнинг концертларини ташкиллаштириш орқали туристлар оқимини оширишни топширди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Шаҳрисабзда «Оқсарой», Хивада «Ичан қалъа», Бухорода «Лаби ҳовуз», Тошкентда «Янги Ўзбекистон» майдонлари бўлсада, уларда концерт, кўргазма, форумлар ўтказиш бўйича режа қилинмагани кўрсатиб ўтилган.

Мамлакатдаги 6 та туристик марказда халқаро даражадаги санъаткорларнинг концертлари ташкил қилинса, меҳмонхона, ресторан, кафе, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сайёҳлар билан тўлиши қайд этилган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга камида 1 миллион туристни олиб келадиган концерт, бизнес форуми ва кўргазмалар ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш топширилган.

Шунингдек, тўлиқ ўрганилмаган тарихий объектлар жуда кўплигини инобатга олиб олимлар билан биргаликда жозибадор тарихий объектларни аниқлаш ва реставрация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.