Кафе, уй ва офис учун кофемашиналар. Премиум сифат, замонавий ва ҳашаматли дизайн ҳамда ажойиб қаҳвани қадрлайдиганлар учун ТОП 9 модел
“Astra Group” техника дўкони билан биргаликда премиум-сегментдаги энг яхши флагман кофемашиналар: юқори сифатли, замонавий дизайнга эга ва ҳар қандай кафе ёки дизайнерлик ошхонаси учун мос келадиган моделлардан танладик. Идеал эспрессо ва капучино тайёрлаш учун мукаммал ечим.
Премиум кофемашиналар – ҳақиқий қаҳвасеварлар учун мақом белгисидир. Уларни нафақат мазали қаҳва ичиш, балки имидж учун ҳам танлашади. Шунингдек, ўзининг биринчи кичик кафесини очмоқчи бўлганлар учун мукаммал вариантдир.
Бундай машиналар ҳар қандай қаҳвани – қора ёки сутли – (автоматик режимда, оддий тугмачани босиш орқали) ажойиб даражада тайёрлаши аниқ. Улар порция ҳажми, ҳарорат, майдалаш даражаси ва қаҳва қувватини созлаш каби асосий функцияларга эга. Баъзи моделларда эса дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган бренд рецептлари мавжуд.
Бугун энг машҳур De’Longhi флагман моделлари билан танишамиз ва улар кимлар учун мос эканлигини муҳокама қиламиз.
De’Longhi премиум-сегментидаги энг яхши кофемашиналар
De’Longhi ECAM 450.65.S
Бу модел эспрессо ичишни хуш кўрадиганлар учун ажойиб танловдир. Фойдаланувчига қулай бошқарув панели ёрдамида ҳар бир киши ўз дидига мос ичимликни тайёрлаш (ҳарорат, қувват, ҳажмни созлаш) имкониятига эга. Машинанинг яна бир афзаллиги – деярли овозсиз ишлаши. Кичик оила ёки замонавий ошхона дизайнига мос келувчи сифатни қадрлайдиган жуфтлик учун идеал танлов.
De’Longhi ECAM 440.55.B/G/BG/W
Агар сиз табиий қора қаҳвани ёқтирсангиз ва капучино, латте ёки карамелли раф каби ичимликларга эътибор бермасангиз, бу моделга назар солинг. Бир неча рангларда мавжуд бўлиб, уни ҳар қандай интерерга мослаштириш мумкин. Механик бошқарув панели оддий ва ишончли, бу машинани айниқса офис учун мос қилади. Бу моделга билдирилган фикрлар бўйича, у узоқ йиллар давомида ишончли хизмат қилади.
De’Longhi ECAM 450.86.T
Замонавий технологияларни қадрлайдиганлар учун мўлжалланган модел ҳисобланади. Ушбу кофемашина нафақат эспрессо, балки “ЛаттеCрема” тизими ёрдамида мукаммал капучино ҳам тайёрлайди. Ичимлик турларининг хилма-хил вариантларини қадрлайдиганлар ва ультра замонавий дизайнни танлайдиганлар учун мос.
De’Longhi ECAM 610.55.SB
Янги таъмларни кашф этишни ёқтирадиганлар ва ҳатто кичик мобил қаҳва дўконини очишни орзу қилганлар учун мураккаб функцияларга эга модел. Бу машина турли ичимликларни тайёрлайди, айниқса маккиато жуда ажойиб чиқади. У ривожланган сенсорли панел, эклектик дизайн, проффесионал капучинатор ва юқори автоматлаштиришга эга. Уч хил қаҳва тайёрлаш учун атиги битта тугмани босиш кифоя.
De’Longhi ECAM 610.74.MB
Офис, гўзаллик салони ёки катта оқимга эга тадбирлар учун мўлжалланган модел. У классик ва ноодатий қаҳва ичимликларини тайёрлайди, кўплаб рецептларни эслаб қолади, шахсийлаштириш ва созлаш имкониятлари мавжуд. Сизга фақат ҳар бир ичимликни тайёрлаб кўриш истаги бўлса бас.
De’Longhi ECAM 610.75.MB
Ушбу модел машғул ишбилармонлар ва тадбиркорлар учун идеал танлов бўлиб, вақтни қадрлайдиган, узоқ кофени тайёрлаш жараёнларини ёқтирмайдиганлар, аммо сунъий интеллект дунёсига қизиқадиганлар учун мос келади. Ушбу моделни ҳатто автомобилда бўлганингизда ҳам бошқаришингиз мумкин. Шунингдек, ўзига хос рецептларни тайёрлашда ёрдам беради ва ҳашаматли дизайни билан мақтана олади. Бу ҳақиқий сокин ҳашамдир.
De’Longhi ECAM 650.55.MS
Бу модел ўзининг дизайни билан бошқалардан ажралиб туради ва эстетикани қадрлайдиганлар учун аниқ танлов бўлади, ахир у исталган интерернинг кўрки бўла олади. Машина машҳур ичимликларни тайёрлайди, ўз-ўзини тозалайди, булут каби енгил оппоқ сутли кўпик тайёрлайди ва кам техник хизматни талаб қилади.
De’Longhi ECAM 650.85.MS
Бу кофемашина кафе ёки йирик компаниянинг опен-спейсининг “юраги” бўлиш учун яратилган. Ахир у ичимликларнинг таъми ва сифатини йўқотмаган ҳолда, тезлик билан исталган кофени тайёрлашга қодир. Харидорлар унинг ишончли бошқарув тизими, ичимликларнинг бой танлови (энг нозик дидли ва инжиқ қаҳвасеварларга ҳам мос дастурлар мавжуд) ва жуда оддий интерфейсини қадрлашади – уни нафақат янги бариста, ҳатто бола ҳам ўрганиши мумкин.
De’Longhi ECAM 960.75.GLM
Ушбу модел қаторининг энг қиммат кофемашиналаридан бири бўлиб, ҳақиқий қаҳва ишқибозлари учун мўлжалланган. Арабикани робустадан бир зумда фарқлай оладиганларга мос келади. Бу машинада инновациялар ҳам ўз ўрнини топган: “Doppio+” тизими, қаҳва таъмини мукаммалликка етказади. Ичимликларнинг кенг танлови, шахсий созлаш имкониятлари ва катта, қулай дисплей билан жиҳозланган. Уйда ёки кафе учун тажрибалар қилиб кўришингиз учун ажойиб имкониятлар таклиф этадиган модел.
Асл нарсаларга харид қилишга ҳаракат қилинг, лекин агар сиз бюджетли кофемашина излаётган бўлсангиз (ёки мураккаб техника билан бошлашни хоҳламасангиз), бошқа танловлар билан танишинг.